28.09.2018 Чоп этиш версияси
Абулқосим мадрасаси

Пойтахтимизнинг Бешёғоч даҳасида жойлашган Абулқосим мадрасаси юртимизнинг бой тарихи, маданиятидан сўзловчи архитектура ёдгорликларидан.
Мадраса 1855-1867 йилларда ўз даврининг зиёлиларидан бўлган Абулқосим эшон томонидан бунёд этилган. Меъморий шакли ва геометрик ўлчами жиҳатидан пойтахтдаги обидалар ичида энг йириги ҳисобланади. Тарихий объект Мўйи Муборак хонақоси, қадимий сардоба ва шарқ ҳаммомлари билан бирга ягона мажмуага бирлашган. Ўтмишда мадраса “Қорихон эшон”, “Маъдихон қози”, “Абулқосим эшон” номлари билан ҳам машҳур бўлган. Унинг асосчиси Абулқосим эшон 1892 йили вафот этган.
Тарихий манбаларда келтирилишича, ушбу масканда Абдулла Қодирий, Ғулом Зафарий сингари ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари таҳсил олган.
1983 йили капитал реставрациядан сўнг мадрасада халқ ҳунармандлари устахонаси фаолияти йўлга қўйилган. Айни пайтда устахоналар ҳунармандчилик ривожи йўлида хизмат қилмоқда.










7 654
Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА