ЎзА Ўзбек

13.09.2020 Чоп этиш версияси

АҚШда икки ҳафталик тренинг ўтказилди

АҚШда икки ҳафталик тренинг ўтказилди

Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш доирасида Американинг «Silk Road Dance Company» компанияси билан биргаликда миллий рақс санъатини ўргатиш бўйича «Central Asian Dance Camp 2020» икки ҳафталик онлайн тренингини ташкил этди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирда АҚШнинг 11 штатидан вакиллар иштирок этди. Жумладан, Виржиния, Калифорния, Кентукки, Колорадо, Луизиана, Массачусетс, Мэриленд, Огайо, Колумбия округи, Теннесси ва Флорида каби минтақалардаги рақс ихлосмандлари икки ҳафта давомида ўзбек рақсидан сабоқ олди.

Ушбу тренингнинг Америка томонидан ташкилотчиси дунёга машҳур олим, «Silk Road Dance Company» раҳбари Лаурель Грей бўлди. У 1984 йили Америкада Ўзбекистон рақс ва маданият жамиятига асос солган.

3 605
Н.Усмонова, ЎзА