ЎзА Ўзбек

Маданият

Истеъдодли ёшлар маскани

08.05.18 19:40

Истеъдодли ёшлар маскани

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида 315 нафар ўғил-қиз тасвирий ва амалий санъат, фортепьяно, анъанавий хонандалик, рақс, театр санъати, созандалик, ҳайкалтарошлик каби йўналишларда сабоқ олмоқда.

Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали

05.05.18 16:51

Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали

Фестиваль доирасида мамлакатимиз тарихи, халқимизнинг урф-одатлари ҳақида маълумот берадиган миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Турли халқларнинг ранг-баранг қадриятлари, миллий либос ва амалий санъат намуналари намойиш этилди.

Нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилди

04.05.18 20:33

Нуронийлар учун концерт дастури ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Туркистон” санъат саройида “Устозларга эҳтиром” деб номланган маданий-маърифий концерт-тадбири ўтказилди. Концертга нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Исроиллик ижодкорлар туҳфаси

02.05.18 19:22

Исроиллик ижодкорлар туҳфаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида бўлиб ўтаётган I халқаро балет санъати фестивали доирасида Исроилнинг «Vertigo dance company» замонавий рақс труппаси ижросида «One, one & one» ("Якка, якка ва якка...") спектакли намойиш қилинди.

“Шум бола – 2018” кино фестивали

02.05.18 17:00

“Шум бола – 2018” кино фестивали

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Кино саройида “Шум бола – 2018” болалар ва ўсмирлар учун ўзбек ва немис кинолари фестивали бошланди.

Ҳарбийлар орасида китобхонлик кучаяди

01.05.18 23:00

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Балет жозибаси

01.05.18 21:03

Балет жозибаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Palette of Ballet" I Халқаро балет санъати фестивали ташкил этилди.

Санъат чаманининг ғунчалари

01.05.18 20:57

Санъат чаманининг ғунчалари

Ўзбекистон давлат консерваториясида дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” II халқаро танлови бошланди.

Ёш бахшилар мактаби иш бошлади

01.05.18 19:07

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Деҳқонобод туманида ўтказилган “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” мавзусидаги фестивалда ёш бахшилар ва фаол ёшлар иштирок этди.

Талабалар театр-студиялари фестивали

01.05.18 15:02

Талабалар театр-студиялари фестивали

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида талабалар театр-студиялари фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Қирғизистон: адабиёт – минтақа халқлари умумий йўлини ёритувчи куч

30.04.18 21:41

Дунё ҳикматлар хазинасига тўла уммонга ўхшайди. Бу хазинада олис ўтмишдан, одамлар, мамлакатлар, тузумлар тарихи ва тақдиридан келиб чиқадиган ва бугун учун ҳам ғоят аҳамиятли бўлган сабоқлар жуда кўп.

“Бойсун баҳори” бошланди

28.04.18 19:10

“Бойсун баҳори” бошланди

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда.

“Кашталарда ҳаёт порлайди”

28.04.18 16:10

“Кашталарда ҳаёт порлайди”

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида бошланган ҳунармандлар савдо ярмаркасида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган 80 дан зиёд уста-ҳунармандлар 34 йўналишда ўзларининг 30 турдан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Она табиат, гўзаллик ва санъат шайдолари Бойсунда учрашмоқда

28.04.18 14:39

Она табиат, гўзаллик ва санъат шайдолари Бойсунда учрашмоқда

Бойсун туманидаги пурвиқор тоғ қўйнида “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бошланмоқда. Байрамона безатилган мафтункор Падангсой бўйлари она табиатнинг ранг-баранг гиёҳ ва гуллари, жозибали мусиқа садолари билан янада гўзал, кўркам ва файзли қиёфа касб этган.


Янгиликлар :