ЎзА Ўзбек

Маданият

Илҳом бағишлайдиган тарихий воқеа

08.08.17 18:57

Ўзбекистон маданияти азалдан иккита муҳим омилга таянган. Биринчисини халқимизнинг қадимги анъана ва урф-одатлари, мустаҳкам миллий қадриятларимиз ташкил этса, иккинчиси бу кенг кўламли ўзгаришлар, жаҳон маданияти ютуқларидан ўрнак олишдир.

Эзгу ташаббуснинг парвози баланд бўлади

08.08.17 17:14

Ўзбек Миллий академик драма театри мамлакатимизнинг йирик маънавият масканларидан. Отахон театр саҳнасида кўплаб машҳур актёрлар тарбияланди, улар яратган ўлмас образлар ҳозир ҳам халқимиз, хусусан, ёшларимиз маънавиятини бойитишга ҳисса қўшиб келмоқда.

Бундай эътибор ижодкорларга илҳом бағишлайди

07.08.17 18:26

Мустақиллик йилларида ижодкорларга зарур шароит ва имкониятларни яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдод эгаларини кашф этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов спектаклларни жонли эфирда кўрсатишни таклиф этди

07.08.17 16:25

Барча соҳа каби санъат ҳам ўз ҳолича тараққий эта олмайди. Бунинг учун ижодкорларга, аввало, эътибор ва рағбат керак. Эътибор ижод қилиш учун етарлича шароит яратиб беришни, рағбат эса санъаткор меҳнатини баҳолаш, ҳар бир асарга, ҳар бир ролга фикр, муносабат билдиришни англатади.

Картиналарда йиллар ва йўллар

04.08.17 21:25

Картиналарда йиллар ва йўллар

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мусаввир Аҳмад Умаровнинг “Йиллар ва йўллар” деб номланган шахсий кўргазмасидан жой олган тарихий, манзара, портрет ва тематик мавзулардаги асарлари ҳам унинг кўп йиллик ижодий фаолиятидан сўзлаётганга ўхшайди.

Ягона ва муқаддас диёр мадҳи

04.08.17 19:19

Ўзбекистон давлат консерваториясида истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ташкил этилган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Маданият вазирлиги тизимидаги якуний босқичи бўлиб ўтди.

Юкинг ерда қолмагай, Она юрт, ота макон

04.08.17 11:55

Янги давр шиддатидан вақтнинг ҳам ўзига қарашга вақти йўқ. Вақт гўё азалий ва абадий маромидан кечиб, ўз жиловини замон шиддатлари ихтиёрига топширгандай – кўзларидан ўт, туёқларидан чақмоқлар чақнаётган тулпоргами ёинки жийрон қашқа дулдулга ҳам ўхшаб кетади. Ўзига ҳам аёвсиз бу учқур, кўкбўз отнинг чавандозию чопағони ҳам вақтнинг ўзи.

Миллий санъат ва маданиятимизга эътибор

02.08.17 17:27

Истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида мусиқий кечалар, ижодий учрашувлар, концертлар ўтказилмоқда.

Шоирлар боғидан таралган наво

01.08.17 15:19

Шоирлар боғидан таралган наво

Самарқанд шаҳридаги Шоирлар боғида атоқли халқ бахшилари Ислом шоир Назар ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Муҳаммадқул Жомурод ўғли – Пўлкан шоирнинг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таниқли санъаткорлар билан учрашув

28.07.17 18:23

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг шаҳар, туман ва қишлоқларида маданий-маърифий тадбирлар, таниқли ва ёш санъаткорларнинг ижодий сафарлари режаси ишлаб чиқилган.

Навоий ижодидан куч олган рассом

28.07.17 17:32

Навоий ижодидан куч олган рассом

Ўзбекистон давлат санъат музейида "Навоийдан куч олган мусаввир" деб номланган кўргазмада атоқли рассом ижод намуналаридан баҳраманд бўлиш мумкин.

Амир Темур қалбида чақнаган нур

27.07.17 19:15

“O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Муҳаммад Али ва Тўлқин Ҳайит қаламига мансуб “Амир Темур қалбида чақнаган нур”, таниқли олим Жумабой Раҳимовнинг “Адолат ва қудрат тимсоли” китоб-альбоми ҳамда Тўлқин Ҳайитнинг “Буюк салоҳият соҳиби” китоблари чоп этилди.

Самарқанд музейининг ноёб ашёлари

27.07.17 16:26

Самарқанд музейининг ноёб ашёлари

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси юртимизнинг кўп минг йиллик тарихига оид ноёб экспонатлар сақланиб келаётган муассасалардан бири. Музей фондида бугунги кунда 1874 йилдан буён йиғиб келинаётган 235 мингдан ортиқ қимматли ашёлар мавжуд.

Дил туғёни

26.07.17 18:55

Дил туғёни

Малика Жўраева графика йўналишида ижод қилади. Унинг тасвирий санъатга қизиқишида отаси рассом Наримон Шариповнинг алоҳида ўрни бор. “Чизмаларим отамга маъқул бўлиб, мени таниқли мусаввир Анвар Мамажоновга шогирдликка берган”, дейди у.

Ўзбекистон ҳақида янги ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

25.07.17 19:04

Россиянинг «Культура» телеканали, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва «Караван-ТВ» ҳамкорлигида "Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар" номли бир соатлик ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари бошланди.


Янгиликлар :