ЎзА Ўзбек

03.12.2018 19:38 Чоп этиш версияси

15 нафар якка ижрочи ва 4 та жамоа фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этади

15 нафар якка ижрочи ва 4 та жамоа фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этади Қаршида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Фестивалнинг саралаш босқичларида ғолиб бўлган 320 нафар якка ижрочи ва 18 жамоа вилоят босқичида иштирок этди. Улар мумтоз ва миллий чолғулар, қўшиқ, рақс, тасвирий ва амалий санъат, шеърият ва адабиёт йўналишлари бўйича ўз истеъдодини намойиш этди. Ёш иқтидор эгаларининг чиқишлари таниқли маданият ва санъат намояндаларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 15 нафар якка ижрочи ва 4 жамоа фестивалнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Санъат мактабида устозим Фарҳод Ботировдан тасвирий санъат сирларини ўрганиб келмоқдаман. Жорий йил мен учун ютуқларга бой бўлди. Сабаби, май ойида Россияда ўтказилган халқаро фестивалда чизган суратларим ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, иккинчи ўринни қўлга киритдим. Келажакда моҳир рассом бўлишни мақсад қилганман, – дейди фестиваль ғолибларидан бири Шаҳрисабз туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби 4-синф ўқувчиси Ўлмас Рустамов.

Фестиваль якунида тасвирий ва амалий санъат йўналиши иштирокчиларининг ижодий ишларидан иборат кўргазма намойиш этилди. Шунингдек, ёш мусиқачилар иштирокидаги галаконцерт тадбир меҳмонлари эътиборига ҳавола этилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

2.jpg

10.jpg



Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
5 037