Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.01.2018 16:06 Чоп этиш версияси

«101-рейс» фильмини суратга олиш ишлари ёзда бошланади

«101-рейс» фильмини суратга олиш ишлари ёзда бошланади
Мудҳиш воқеа оқибатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing-767 йўловчи самолет Шимолий Американинг ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолиб кетди. Ёқилғи қолмаганлиги сабаб энг яқин аэропортга ҳам етиб бора олмаслиги ойдинлашган 101-рейс капитани Зарҳўжа Саидазимов барча масъулиятни зиммасига олиб таваккал қилишга қарор қилади. Бироқ уни олдинда бундан-да таҳликали вазият кутиб турган эди... 

«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-767 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Постановкачи режиссёр – Акром Шоҳназаров, бош продюсер – Равшан Норбоев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида тайёрланган ушбу бадиий фильм «Ўзбеккино» миллий агентлигининг навбатдаги йиғилишида бадиий кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланди.

– Фильмда қатнашадиган актёр ва актрисалар гуруҳи жорий йилнинг май ойида аниқланади, – дейди фильм продюсери Р.Норбоев. – Ёз ойларида эса суратга олиш ишлари бошланади. Ундаги 90 фоиз воқеалар самолёт бортида олиниши кутилмоқда. Ҳозирда бу борада тайёргарлик ишлари олиб борилиб, лойиҳанинг бош қаҳрамонлари учун номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА
14 741