ЎзА Ўзбек

10.01.2020 Чоп этиш версияси

“101-рейс“ фильми тез орада намойиш этиладими?

“101-рейс“ фильми тез орада намойиш этиладими?

“Ўзбеккино“ миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида “101-рейс“ номли бадиий фильмни суратга олиш ишлари тугалланган.

Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига уйғун мавзуда суратга олинган бу асар Ўзбекистонда ишланган илк “фильм-катастрофа” деб баҳоланмоқда.

Фильм-катастрофа экстремал ҳодиса фонида юз берадиган воқеа акс этган фильм ҳисобланади.

Киноасар сценарийсини Шоҳсанам Суфиева ҳамда Акром Шоҳназаровлар ёзишган. Картина “Ravshan Norbayev pictures” киностудияси томонидан суратга олинди.

Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, жасур учувчи Зархўжа Саидазимовнинг 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган теракт сабабли юзага келган ҳалокатли вазиятдаги жасорати ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм ижодкорлари берган маълумотга кўра, 2001 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудуди бир муддат ëпиб қўйилади. Ўшанда 180 нафар йўловчиси бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг “Boing-767“ самолёти (101-рейс) экипажи муаммога йўлиққан. Картина ана шу муаммо ва унга ечим топган ўзбек учувчисининг жасорати ҳақида.

Ўзбекистон Қахрамони Зархўжа Саидазимовнинг жасоратли образини таниқли актёр Ҳошим Арслонов ижро қилган.

Фильм жорий йилда томошабинларга тақдим этилиши кутилмоқда.

3 315
ЎзА