ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон тарихи” канали илк эфирини 3 тарихий фильм билан бошлайди

“Ўзбекистон тарихи” канали илк эфирини 3 тарихий фильм билан бошлайди

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон тарихи” канали Мустақиллик байрами 1 сентябрь куни ўз эфирини бошлайди. Тарих йўналишидаги Ўзбекистондаги биринчи канал илк эфирини янги суратга олинган тарихий кинолар намойиши билан бошламоқда. Бу ҳақда канал ижодкорларидан бўлган, журналист Шохира Хамро маълум қилди.

“Мустақиллик байрами арафасида биз кўпинча Мел Гибсоннинг “Шерюрак” фильмини томоша қилар эдик. Ўзимизда ватанпарварликни тарғиб қилувчи чиройли фильмлар бўлмаган. Бу йил мустақиллик байрамида янги “Ўзбекистон тарихи” каналида бир қатор тарихий киноларимиз намойиш этилади. Улар “Исломхўжа”, “Муҳаммад Исо Термизий”, “Элпарвар” фильмларидир. Шу каби тарихий фильмларимиз сони кўпайиб бормоқда, сифати ҳам ошиб бормоқда”, дейди журналист Шохира Хамро.

13 560
ЎзА