ЎзА Ўзбек

05.10.2018 Чоп этиш версияси

"Ўзаро ҳамкорлик меморандуми Германия учун ҳам истиқболли ҳамкорликдир​"

"Ўзаро ҳамкорлик меморандуми Германия учун ҳам истиқболли ҳамкорликдир​"

Пойтахтимиздаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Германия Федератив Республикасининг Конрад Аденауэр фонди ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ҳамкорликдан асосий мақсад 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи бандида амалга ошириш белгиланган ишлар бўйича хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёт тажрибасини, зарур бўлганда, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларини жалб этишни янада такомиллаштиришдан иборат.

– Ушбу меморандум Германия Республикаси учун ҳам истиқболли ҳамкорликдир. Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига хизмат қилишига ишонаман, – дейди Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги вакили Томас Кунце.

Тадбир доирасида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларга узлуксиз маънавий тарбия бериш методларини қўллашда Германиянинг илғор услубларини ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди.

5 699
М.Тошқораева, ЎзА​​