Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 17:06 Чоп этиш версияси

“Ҳунарманд” уюшмаси раисининг ижтимоий тармоқларда саҳифаси ишга тушди

“Ҳунарманд” уюшмаси раисининг ижтимоий тармоқларда саҳифаси ишга тушди Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Улуғбек Абдуллаевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси иш бошлади.

http://fb.me/ulugbek.abdullayev.toxirovich деб номланган саҳифада сиз юртимиз ҳунармандларига берилаётган имтиёзлар, яратилаётган шароитлар, ўзбек ҳунармандларининг нафақат юртимиз, балки халқаро миқёсда эришаётган ютуқлари билан танишишингиз мумкин.

Бу саҳифаларда ҳунармандларимиз фаолиятидаги янгиликларни кузатиб бориш билан бирга соҳада ечимини кутаётган муаммолар ҳақида, ҳунармандлар фаолиятига оид таклиф ва тавсиялар, фикр-мулоҳазалар билдиришингиз мумкин. 

ЎзА
4 715