ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Қўқонда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Қўқонда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Қўқон шаҳрида 10–15 сентябрь кунлари Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши муносабати билан баъзи кўчаларда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирлар давомида жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тадбирлар ўтказиладиган жойларда автотранспорт воситалари қатновини тартибга солиш мақсадида мазкур чоралар кўрилмоқда.

Туркистон кўчаси: Пўстиндўз-Боғистон кўчалари кесишмасидан Ҳамза кўчаси кесишмасига қадар;

Сарбоз кўчаси: Гузар кўчаси кесишмасидан “Ўрда таги“ кўчаси кесишмасига қадар;

Зарринсарой кўчаси: “Ўрда таги“ кўчаси кесишмасидан Парпашабоф кўчаси кесишмасига қадар;

Чархий кўчаси: Парпашабоф кўчаси кесишмасидан Пўстиндўз кўчаси кесишмасига қадар;

Мазкур кўчаларда ҳаракат чекланиши муносабати билан автотранспорт воситаларининг вақтинча тўхташ жойлари ташкил этилади.

Тадбирлар давомида шаҳар кўчаларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида шаҳар ҳудуди ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда вақтинча юк автомобиллари ҳаракати тақиқланади.

5 136
М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА