ЎзА Ўзбек

03.01.2019 17:33 Чоп этиш версияси

Қўлтиқтаёқлар


1.jpgЖамила Эргашева 1956 йил Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. Тошкент Давлат дорилфунининг журналистика факультетини тамомлаган. 
“Изҳор”, “Интиқом”, “Таназзул”, “Зулфизар”, “Қир устидаги аёл” номли роман, қисса, ҳикоялари жамланган китоблари чоп этилган.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Жамила Эргашева 2018 йил 28 август куни вафот этган. 
Ижодкор қаламига мансуб намуналардан баҳра олинг!


ҚЎЛТИҚТАЁҚЛАР

Қўлтиқтаёқлар... Унутилган, чангга ботган ҳолда каравот тагидаги қоронғи бурчакда ётиб, эгасининг ҳаракатларини жимгина кузатади. Кечагидек ёдида, унинг қўлтиғига кириб, титроқ вужудини елкаларига олиб, хона узра авайлабгина одимлашганлари. Ўшанда у қўрққанидан, қўлтиқтаёққа эмас, ёнидаги жиянига ёпишиб олган эди: “Бунча оғир, бунча қўпол!..” Бу гапни кўнглига олиб ҳам ўтирмади.

У секин-аста қўлтиқтаёқда юришни ўрганиб олди. Бир куни ҳовлига чиқди, айни баҳор эди, чарақлаб нур сочаётган қуёшни, қаршисида товланиб турган яшил дунёни кўриб, кўзлари қамашди. Уни машинасига ўтқазиб, шаҳар айлантиришди. Чиройли бинолар, дов-дарахтлар, машиналар, одамлар... Лекин у ўзини оқимнинг ичида ҳис қила олмади, худди телевизор томоша қилаётгандек эди... Кейин кўчаларга қўлтиқтаёқда чиқишни ўрганди. Бироз толиққан бўлса ҳам,хушнуд ҳолда қайтди. 2.jpg


Кейин... Қўлтиқтаёқларсиз юришни ўрганди. Энди қўлтиқтаёқлар қоронғи бурчакда ётиб, елкаларида опичлаб, юришни ўргатган эгасининг пилдираб юришларини мамнун кузатади. Ўзича ғурурланади...

Биз-чи? Оғир кунларида қўлтиғимизга кириб суяган дўстимиз бахтиёр кунларида бизни унутиб юборса, шу қўлтиқтаёқлардек мамнун ҳолда ғурурлана оламизми?

ЎзА
7 695