ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

​“Ишонч” газетасидан энг улуғ байрамга муносиб туҳфа

​“Ишонч” газетасидан энг улуғ байрамга муносиб туҳфа

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ижтимоий-сиёсий, маданий, маориф, спорт, молия, тиббиёт, қурилиш каби бир қатор соҳа вакиллари “Энг улуғ, энг азиз” байрамга муносиб совға тариқасида ўзларининг турли хил акция ва хизматларини таклиф этди.

Кейинги йилларда матбуотимизда пастлаш содир бўлди. Энди кишилар ахборотни кўпроқ интернет ресурслари орқали қабул қилишга ўрганишди. Ана шу шароитда “жон сақлаб”, керак бўлса, курашиб келаётган нашрлар ҳам талайгина.

Айрим нашрлар ўзларининг онлайн платформаларини ҳам ишга тушириб, “икки флотда курашмоқда”. Баъзилари эса бошқача шаклда ишламоқда. Масалан, бир нашр муштарийларни жалб қилиш учун газеталарнинг бир қисмини бепул тарзда етказишни жорий этди, яна баъзиси, “ўз йўли”ни ўзгартириб ўқувчилар эътиборини тортди.

“Ишонч” газетаси курашга жиддий киришибгина қолмай, муштарийлар учун турли хил имкониятларни, енгилликларни тайёрлаб қўйган. Таҳририят жамоаси “Энг улуғ, энг азиз” байрамга атаб газетанинг махсус сонини чоп этди.

60 саҳифадан иборат газетанинг ушбу рангли-безакли сонидан бир қанча ўқишли мақолалар, шоирларнинг ижод намуналари, таҳлиллар, ва албатта, 28 йиллик тўйга атаб битилган танти изҳорлар ўрин эгаллаган.

photo5454255471604116470.jpg

photo5454267695081040638.jpg

photo5454267695081040639.jpg

3 838
Шоҳрух НЎЪМОНОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ (сурат), ЎзА​