ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

​"Ипак торлар" фильмининг суратга олиш ишлари Японияда давом этмоқда

​"Ипак торлар" фильмининг суратга олиш ишлари Японияда давом этмоқда

Режиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ипак торлар” номли ҳужжатли-публицистик фильмининг суратга олиш ишлари Японияда давом этмоқда. Ушбу фильм Ўзбекистон, Япония ва Эстония ҳамкорлигида ишланмоқда.

Фильмда Япониядан Ўзбекистонга келиб ўзбек тилини ўрганган япон қизи Машу Камозаки ҳақида ҳикоя қилинади. Машу бир йил Ўзбекистонда яшаб, дутор чалишни ва мақомни ўрганади. Шаҳрисабзда ўтказилган халқаро мақом санъати форумида совринли ўринни эгаллайди.

"Ипак торлар" ҳужжатли-публицистик фильмининг тасвирга олиш жараёнлари Ўзбекистон, Япония, Эстония ва Англияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Картина шу йилнинг охиригача тайёр бўлиши кутилмоқда.

Фильмнинг сценарий муаллифи Татьяна Мюлбайер, оператори Жамшид Ғаниев, продюсери эса Музаффар Саъдуллаев.

3 368
ЎзА​​