ЎзА Ўзбек

18.06.2018 17:40 Чоп этиш версияси

“Ғазал-маъни, ғазал-санъат...”

Яқинда таниқли шоир Фармон Қарнабийнинг “Ғазал-маъни, ғазал-санъат...” номли девони чоп этилди.

Тўпламга шоирнинг назмдаги жўшқин ижоди ва дилбар мисралари киритилган. Шу билан биргаликда, девон тузиш шартларига тўлиқ амал қилинган ушбу тўпламда шоирнинг ғазал, назира, маснавий, фард, мусалласот, рубойи, туюқ, чистон, мураббаъ, мухаммас, тахмис, мусаддас, мусаббаъ, мусамман, таркибанд ва тажрибандларни ўқишингиз мумкин.

Адабиёт ихлосмандларини ўзбек мутоз поэтикасининг чинакам ихлосманди ва аруз билимдони Фармон Қарнабийнинг янги девони билан табриклаймиз. Ишонамизки, ушбу тўплам бадиий адабиётга қизиқувчи инсонлар эътиборидан четда қолмайди.

Ишқивор бўлди кўнгил жавлон сабаб,2222.jpg 
Ишқима чун ул кўзи пайкон сабаб.

Учратиб измига тушдим боғаро,
Чеҳрасига боққан ул мужгон сабаб.

Не ажаб, туйғуларим тизгини йўқ,
Дилдаги оташ ила туғён сабаб.

Наволар кечгай ҳаётим соғиниб, 
Чорасиз аҳволима ҳижрон сабаб.

Интизорлик-шеваси ошиқ азал,
Излама тақдир аро ҳайрон сабаб.

Бўлди зоҳир ботиним эл ичкарим,
Кеча-кундуз айлаган афғон сабаб.

Бўлмади, майли насиб васли, не тонг,
Қарнабий, ҳар сатрингга жонон сабаб. 

ЎзА
5 006