Жиззахда янги меҳмонхона иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар режаси асосида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, меҳмонхоналар тармоғи кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар режаси асосида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, меҳмонхоналар тармоғи кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласида иш бошлаган “Buyuk hotel” меҳмонхона мажмуаси ана шу изчил ислоҳотлар самарасидир. 35 ўринли 4 қаватли меҳмонхона мажмуасида барча қулайликлар яратилган.
– Мамлакатимизда тадбиркорлик қўллаб-қувватлаётгани туфайли меҳмонхонани 350 миллион сўм банк кредити ёрдамида қисқа фурсатда қуриб ишга туширдик, – дейди тадбиркор Жасур Одилов. – Вилоятга келаётган туристлар оқими кўпайиб бораётир. Уларга халқаро меъёрлар асосида хизмат кўрсатиш учун 6 нафар хизматчимиз махсус малака тайёргарлигини ўтаб келди. Айни пайтда фаолиятимизни яна кенгайтириш, хизматлар турини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз. Бу қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида тўртта янги меҳмонхона қурилиб, биттаси мукаммал таъмирланди.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида тўртта янги меҳмонхона қурилиб, биттаси мукаммал таъмирланди.