“Жиззах” махсус индустриал зонасида янги корхона – “Диамонд карпет” масъулияти чекланган жамиятининг гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси иш бошлади. Корхона йилига 3 минг тонна полипропилен ип ва 1,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга.

Президентимизнинг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган ушбу индустриал зонада транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилган ҳолда, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, юксак технологияли инновацион ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётир.

Янги корхона хориждан келтирилган замонавий технологиялар, жумладан, полипропилен ип ишлаб чиқариш ва гилам тўқиш дастгоҳлари билан жиҳозланди. 20 янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардан ташкил топган корхона ишчилари томонидан рангдор гиламлар тўқилмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди корхона раҳбарининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Ҳаёт Облоқулов. – Хомашёни юртимиз корхоналаридан олиб, маҳсулот таннархини арзонлаштириш ҳисобига тежалган маблағни сифат кўрсаткичларини яхшилашга, гиламнинг рақобатбардошлигини оширишга сарфламоқдамиз.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 2015 йилда “Жиззах” махсус индустриал зонасида 9 саноат корхонаси фаолият бошлаган. 2016 йилда бу борадаги ишлар давом эттирилиб, 10 дан зиёд турли хил маиший рўзғор буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда гилам фабрикаси ишга туширилди