Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳа йилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотнинг камида 50 фоизи экспортга йўналтирилади.

Президентимизнинг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасидаги келишув асосида бунёд этилаётган автомобиль заводининг қурилиш-монтаж ишларини 2018 йил 1 майга қадар якунлаш режалаштирилмоқда. 2019 йилдан эса бу ерда янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришга киришилади.

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳа йилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотнинг камида 50 фоизи экспортга йўналтирилади. Корхона ишга тушиши билан 600 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Корхонада дастлабки йилиёқ “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб беришга ихтисослаштирилган 30 га яқин йирик ва 160 дан ортиқ ўрта ҳамда кичик корхоналарни жалб қилиш эвазига 50 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг сессияда маълумот берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах автомобиль заводи шу йил қуриб битказилади