ЎзА Ўзбек

15.04.2019 19:27 Чоп этиш версияси

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этди

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсганини кўрсатади.

2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошди.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди.

ЎзА
1 879