ЎзА Ўзбек

04.07.2020 Чоп этиш версияси

Жалақудуқда интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилди

Жалақудуқда интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, балиқ етиштиришнинг интенсив ва ярим интенсив усулидан самарали фойдаланиш бўйича амалий ҳаракат бошланган. Интенсив технология қулай усул бўлиб, келажакда фермерлар даромади янада ошиб боришини таъминлайди.

Ойим қишлоғидаги “Ҳалоллик пойдевори” ҳамда Тешиктош қишлоғида жойлашган “Жавлонбек” балиқчилик фермер хўжаликларида Хитой технологияси асосида сув ҳавзаларини кислород билан таъминлайдиган илғор ускуналар келтирилиб, интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштиришнинг дастлабки жараёнлари йўлга қўйилди. 

photo_2020-07-04_12-25-12.jpg

photo_2020-07-04_12-25-13.jpg

photo_2020-07-04_12-25-14.jpg

5 113
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА