2016 йил 13 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

2016 йил 13 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев олиб борди.

Мажлисда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва модернизациялашни чуқурлаштиришнинг энг муҳим вазифаларини бажариш, жорий йилда фойдаланишга топшириладиган энг муҳим объектларни ишга туширишни сўзсиз таъминлаш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, маҳаллий маҳсулотлар экспортини кўпайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳар томонлама кўриб чиқилди ва танқидий таҳлил қилинди.

Қайд этилдики, глобал иқтисодиётнинг ривожланиши тобора секинлашиб бораётгани ва жаҳон бозорларидаги ноқулай шарт-шароитларга қарамай, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва унинг ислоҳотларни амалга оширишга доир бешта машҳур тамойилига асосланган мамлакатни ислоҳ этиш, модернизациялаш ва ривожлантириш стратегиясини мақсадли ва тизимли амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда макроиқтисодий мувозанат ва иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари сақланиб қолмоқда.

Жорий йил 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича дастурий чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда. Замин заҳматкашларининг фидокорона меҳнати ва миришкорлиги туфайли, мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бой ҳосили етиштирилди ва йиғиштириб олинди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,4 фоизга ўсиши таъминланди.

Аҳолининг даромадлари, турмуш даражаси ва сифатини узлуксиз ошириш йўналиши давом эттирилди. Ўтган 9 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 фоизга ошган, жорий йил 1 октябрдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар яна 15 фоизга оширилди. Янги қишлоқ массивларида замонавий намунавий лойиҳалар бўйича 12 мингтадан ортиқ шинам ва қулай шахсий уй-жой фойдаланишга топширилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда. Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 6,8 триллион сўмдан ортиқ ва 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари эътибори Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табрикномасида “...биз эришаётган улкан марра ва натижалар кўзлаган мақсадларимизнинг фақат маълум бир қисмини ташкил этади. Ҳозирги вақтда тез суръатлар билан ўзгариб бораётган давр ... барчамиздан, аввало, раҳбарлик ва етакчи лавозимларда ўтирган шахслардан эски қараш ва ёндашувлар, иш услубларидан бутунлай воз кечиб, янгича фикрлашни, ишни ташкил қилиш ва бошқарув тизимини замон талаблари даражасига кўтаришни тақозо этмоқда...”, деб белгилаб берилган вазифага қаратилди.

Ушбу талабдан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарлари олдига иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларини ривожлантириш бўйича ўрта муддатли истиқболга мўлжаллаб қабул қилинган дастурларнинг 2016 йилга кўзда тутилган барча чора-тадбирлари, прогноз кўрсаткичлари ва мақсадли параметрларини сўзсиз ижро этиш учун мавжуд ресурс ва захираларни сафарбар этиш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди. Шунингдек, 2017 йил ва келгуси йилларда иқтисодий ривожлантиришнинг барқарор юқори суръатларини сақлаб қолиш учун мустаҳкам замин яратиш вазифаси топширилди.

Банк тизими барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигини янада ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ва модернизациялашга доир инвестиция лойиҳаларига, шунингдек, хизмат кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кредит ажратиш ҳажмларини кенгайтириш масалалари мажлис иштирокчиларининг диққат-эътиборида бўлди.

Мажлисда давлат активларини, акциядорлик жамиятлари ва корхоналар устав фондларидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улушларини хусусий мулкка, энг аввало, хорижий инвесторларга сотиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини батафсил таҳлил қилишга диққат-эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг стратегик вазифалари ва энг муҳим мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш учун бошқарув услубларини тубдан ва танқидий қайта кўриб чиқиш зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Бунда биринчи галдаги ва стратегик вазифа сифатида иқтисодиётни чуқур ислоҳ қилиш, янада диверсификациялаш ва модернизациялаш, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишларни кучайтириш шартлиги таъкидланди.

Мажлис иштирокчиларининг асосий эътибори жорий йил 5 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгилаб берилган тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва дахлсизлигини кафолатлаш ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни сўзсиз таъминлаш зарурлигига қаратилди. Вазирликлар ва идоралар, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш бўйича аниқ вазифалари ва шахсий масъулияти белгилаб берилди.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида 2016 йилнинг энг муҳим объектларини ишга туширишни таъминлаш, маҳаллий хомашё ва материалларни чуқур қайта ишлаш ҳамда кимё, чарм-пойафзал, фармацевтика, қурилиш индустрияси ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича тасдиқланган ўрта муддатли дастурлар доирасида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги чуқур ва батафсил таҳлил қилинди.

Саноат тармоқларини чуқур таркибий ўзгартириш ва модернизациялаш, ривожланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни шакллантириш бўйича фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг – 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар – 11,2 фоизга ўсишини таъминлагани қайд этилди.

Йил бошидан буён 2016 йилги Инвестиция дастури доирасида 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилгани қайд этилди. Вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарларининг йил охиригача ишга тушириш мўлжалланган 64 та йирик ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топширишни сўзсиз таъминлаш, шунингдек, 2017 йил учун ишлаб чиқариш дастурлари учун зарур хомашё ва материалларни, энг аввало, Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида харид қилишга шартномалар тузишни тезлаштириш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари белгилаб олинди.

Бир қатор вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг эътибори муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларида назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш зарурлигига қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, бир қатор вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган инфратузилма объектларини ривожлантириш ҳамда энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича 14 та ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни тугаллаш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди. Булар қаторида сув, электр таъминоти, аҳолига транспорт хизматини кўрсатишни яхшилаш, маҳаллий автомобиль йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, мактабгача таълим муассасалари ва бозорларни модернизациялаш, кам таъминланган ва ёш оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш, аҳолини арзон дори воситалари билан таъминлаш, аёллар, болалар ва пенсионерларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш дастурлари ишлаб чиқилади.

Мажлисда иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва турларини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш йўли билан маҳсулотлар ва хизматларни экспорт қилиш прогноз кўрсаткичларига эришиш юзасидан ишларнинг натижадорлигини пухта таҳлил қилишга диққат-эътибор қаратилди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликларига маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, жойлаш ва ташиш бўйича зарур инфратузилмани ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни кўзда тутган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган 66 та туманнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Бош вазирнинг ўринбосарлари, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси, “Ўзбекэнерго”, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятлари, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт тармоқларини, уй-жой фондини, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва уларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ишларини тугаллаш юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва картошкани зарур ҳажмларда ғамлашни тугаллашни жадаллаштириш, шунингдек, ички бозорда нархларнинг асоссиз кескин ўсиб кетишига йўл қўймасдан талабни ва нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда қиш-баҳор мавсумида уларни аҳолига сотишни тизимли йўлга қўйишни таъминлаш топширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, республиканинг йирик корхоналари ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Республика Ҳукумати мажлисига киритилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, уларда 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот