ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январь – август оралиғида 5 фоизга қисқариб, 26,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълум қилди.

Ўзбекистон олтин захирасининг умумий ҳажми август ойида 151 миллион АҚШ долларга ошиб, 13,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Август ойида олтин захираси 6,83 тоннага кўпайди ва 1 сентябрь санасига 327,54 тоннани ташкил этмоқда.

Январь – август ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. 

Хорижий валютадаги активлар эса август ойининг охирига келиб 12,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Олдинги ойга нисбатан хорижий валюта захиралари 670 миллион АҚШ долларига камайган.

7 149
ЎзА​​