Ўзбекистонга АҚШ савдо вазири ташриф буюрмоқда
Ташриф дастуридан Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш, Тошкент шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
2018 йилнинг 22 октябрь куни Америка Қўшма Штатларининг савдо вазири Уилбур Луис Росс Тошкент шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.Унда қайд этилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш, Тошкент шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ делегациясини қабул қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ делегациясини қабул қилиши кутилмоқда.