Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2017 19:59 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Корея Республикасининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш доирасида мамлакатимизда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бозор талабларини ўрганиш асосида экспорт қилиш имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

– Ўзбекистонга ташрифимиздан асосий мақсад Тошкентда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишдир, – дейди ассоциация раиси Бонг Cинг Ли. – Маҳсулотларни Корея Республикаси ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳамкорлик доирасида бу ерда махсус ўқув факультетини ташкил этишни ҳам мўлжалламоқдамиз.

Учрашувда делегация вакилларига Тошкент шаҳрида жойлашган 8 кичик саноат зонаси, "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий зоналари, уларда яратилган қулайлик ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Меҳмонлар Чилонзор туманидаги кичик саноат зонасида бўлиб, мавжуд иншоотлар ва шарт-шароитлар билан танишди.

Даврон Суннатов, ЎзА
3 932






Все о погоде - Pogoda.uz