20 та ер ости сув конини топиш ҳисобига 6 вилоятдаги 2 шаҳар, 12 шаҳарча ва 220 қишлоқ аҳоли пунктлари сув билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.

Шунингдек, 20 та ер ости сув конини топиш ҳисобига 6 вилоятдаги 2 шаҳар, 12 шаҳарча ва 220 қишлоқ аҳоли пунктлари сув билан таъминланади.

Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 шаҳарчада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 60 дан зиёд ёш мутахассис учун 32 та уй қуриб берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси маълум қилди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда янги 22 та олтин кони ўзлаштирилади