ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ўсди

Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ўсди

2018 йил январь-октябрь ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 25 768,3 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга ўсди. 

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси республикада ташқи савдо айланмасининг ҳажмини эълон қилди. Унга кўра, 2018 йил январь-октябрь ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 25 768,3 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоизга ўсди. 

Шу жумладан, экспорт ҳажми 10 258,0 миллион АҚШ долларга (4,1 фоизга камайган) ва импорт ҳажми 15 510,3 миллион АҚШ долларига (ўсиш суръати 34,4 фоиз) етди. Ташқи савдо салдоси минус 5 252,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 
(млн. АҚШ доллари)

​​photo5433630007856573004.jpg

4 236
ЎзА