Қорақалпоғистон Республикасида паррандачилик кластери йўлга қўйиш учун Нукус туманида “Қусшылық” масъулияти чекланган жамият ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида паррандачилик кластери йўлга қўйиш учун Нукус туманида “Қусшылық” масъулияти чекланган жамият ташкил этилди. Амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллиард сўм бўлиб, юзта иш ўрни яратилиб, йилига 2400 тонна товуқ гўшти ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

“Паррандасаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, келгусида ҳар бир ҳудудда биттадан кластер ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, 17,4 миллион дона инкубацион тухум етиштиришга, гўшт йўналишидаги паррандаларни боқишга мўлжалланган цехлар ташкил этиш. Соатига 80 тонна ем ишлаб чиқарадиган корхоналарни ишга тушириш. Шунга мос равишда соатига 10,1 минг бош паррандани сўйишга мўлжалланган сўйиш цехлари ташкил этиш ва қуввати 400 тоннага тенг бўлган музлатгичлар барпо этиш.

Айни вақтда ҳар бир вилоятда 13 та янги замонавий гўшт йўналишидаги паррандачилик кластерларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган. Манзилли дастурга асосан қиймати 304 миллиард сўмлик 19 та паррандачилик кластерларини ташкил этиш кутилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида учта, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида иккитадан, бошқа вилоятларда эса биттадан. 

Мазкур кластерларда наслли тухум етиштиришдан бошлаб, уларни инкубаторияларда очтириш, ем ишлаб чиқариш, товуқларни боқиш ва сўйиш, бўлакларга ажратиш цехлари, қадоқлаш ва экспортгача етказиб бериш режаллаштирилган.

Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кластерлар учун маҳаллий ҳокимликлар 14,6 минг гектар ер майдони ажратади. 1 минг 200 тага яқин янги иш ўринлари яратилади. Улар йилига 16 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Мазкур вазифаларни ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрда қабул қилинган “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга. 

Унга кўра бир қатор имтиёзлар мавжуд. Хусусан, паррандачилик корхоналарига 50 миллион доллар эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачилик ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит тариқасида берилади. 2021 йил 1 ноябрга қадар бу корхоналарга импорт қилинаётган озуқа компонентлари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар божхона тўловларидан озод этилди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкин-ки, ҳозирда юртимизда паррандалар сони 75 миллионтадан ошди. 2018 йилда 7,2 миллиард дона тухум ва 183 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилди. Аҳолининг тухумга бўлган йиллик талаби 6,8 миллиард дона бўлиб, амалда эса бу талаб 105 фоиз бажарилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда паррандачилик кластерлари ташкил қилинмоқда