ЎзА Ўзбек

30.05.2019 15:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда пахта кўсагини терадиган машина ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда пахта кўсагини терадиган машина ишлаб чиқарилади

Ушбу машина билан қизиқувчилар Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводининг кўргазма залига бориб, уни томоша қилиши ва ишлаш функциялари билан танишиши мумкин. 

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот маркази биносида ''Ўзагротехсаноатхолдинг'' акциядорлик жамияти ҳамкорлигида 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда ''Ўтказилган халқаро кўргазмаларда жамиятнинг иштироки сифатидаги тажрибалари, эришилган натижа ва белгиланган устувор вазифалар'' мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда соҳа ходимлари, мутахассислар, талаба-ёшлар ва журналистлар қатнашди.

Тадбирда мутахассислар томонидан мамлакатимиз вакилларининг Туркиянинг Конья, Россиянинг Москва, Германиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган ва Беларуснинг Минск шаҳарларларида бўладиган халқаро кўргазмаларга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берилди. 

2018 йил мобайнида ''Ўзагротехсаноатхолдинг'' АЖ томонидан 11 минг 570 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. 

– 2018 йил Сирдарё вилоятида пахта териш машиналаримиз ҳосилни йиғиб олган, – дейди ''Ўзагротехсаноатхолдинг'' АЖ бошқарма бошлиғи Ҳасан Насибов. – Ушбу машиналарни 2019-2021 йилги ҳосил еғим-терим ишларида Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларига ҳам жалб қилишни режалаштирганмиз.

Қайд қилинганидек, шу вақтга қадар АҚШ ва мамлакатимиздагина пахта териш машиналари ишлаб чиқарилса, 2018 йилдан фақат Ўзбекистондагина пахта кўсагини териш машинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2020 йилдан қўшни мамлакатларга, 2021-2023 йиллардан уни янада такомиллаштириб Европа мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган. 

Ушбу машина билан қизиқувчилар Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводининг кўргазма залига бориб, уни томоша қилиши ва ишлаш функциялари билан танишиши мумкин. 

Д.Маматова, ЎзА