Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.06.2018 11:21 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 933 тага ўсди

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар 933 тага ўсди
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра 6127 тани ташкил этмоқда. 

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 933 тага ёки 18,0 фоизга ўсганини кўрсатади. Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3374 таси қўшма корхона, 2753 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар таркибида қўшма
корхоналар ва хорижий корхоналарнинг сони, бирликда

001.JPG

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар 3949 та (64,5 фоиз), Тошкент вилояти 677 та (11,0 фоиз) ва Самарқанд вилоятлари 331 та (5,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. 

Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар Хоразм вилояти 51 та (0,8 фоиз), Қашқадарё вилояти 58 та (0,9 фоиз), Навоий вилояти 69 та (1,1 фоиз) ва Сурхондарё вилояти 89 та (1,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони, бирликда

002.JPG

Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўрсак, энг кўп саноатда 2596 та (42,4 фоиз), савдода 1265 та (20,6 фоиз) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1051 та (17,2 фоиз) ташкил қилган, энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 86 та (1,4 фоиз), ахборот ва алоқада 151 та (2,5 фоиз), ташиш ва сақлашда 180 та (2,9 фоиз) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 209 та (3,4 фоиз), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 243 та (4,0 фоиз) ва қурилишда 346 та (5,6 фоиз) ташкил қилган. Шундан кўриниб турибдики, фаолият юритадиган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўғри келаркан. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келмоқда. 

2018 йилнинг январь-май ойида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 776 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 496 тага кўпайган ёки 2,8 бараварга ошган. Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 158 та, Туркия Республикаси – 118 та, Қозоғистон Республикаси – 87 та, Хитой Халқ Республикаси 106 та ва Корея Республикаси – 70 та янги корхоналар рўйхатдан ўт
ган. Шунингдек, 2018 йилда Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбайжон ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар.

Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг 
давлатлар кесимидаги сони, (январь–май ҳолатига) бирликда

003.JPG

Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан саноатда 256 та, савдода 207 та, қурилишда 75 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 65 та ва бошқа фаолият турларида 173 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилган.

ЎзА
4 666