ЎзА Ўзбек

20.07.2018 10:41 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ўсиш кузатилмоқда

Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ўсиш кузатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг жорий йил январь – июнь ойларидаги ҳолатини эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 35 210,8 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 102,7 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 35 012,3 млрд. сўмни (102,7 фоиз), ўрмон хўжалигида – 58,7 млрд. сўмни (100,7 фоиз), балиқ хўжалигида – 139,8 млрд. сўмни (130,2 фоиз) ташкил қилди.

Хусусан, юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (106,5 фоиз), Андижон (105,8 фоиз), Наманган (105,5 фоиз) ва Жиззах (104,9 фоиз) вилоятларида кузатилди. Сирдарё (100,2 фоиз), Самарқанд ва Фарғона (100,5 фоиз) вилоятларида эса аксинча паст суръатлар кузатилди. 

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 
маҳсулот (хизматлар)лар ҳажмининг ҳудудлар кесимида тақсимланиши

011.JPG


Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажмида Андижон вилоятининг улуши 12,0 фоизни ташкил этди ва ҳудудлар бойича етакчилик қилмоқда, Тошкент ва Сурҳондарё вилоятлари мос равишда 11,5 фоиз ва 10,8 фоиз кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллади. Энг кам улуш Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 фоиз), Сирдарё (3,6 фоиз) ва Жиззах (4,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди. 

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 102,7 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 101,1 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари – 105,4 фоизни ташкил қилди.

Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар умумий ҳажмининг 80,4 фоизи – деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 17,6 фоизи – фермер хўжаликларига, 2,0 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг улуши хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткичлар барча ҳудудларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келиши кузатилди. Деҳқончилик 2018 йилнинг январь – июнь ойларида ишлаб чиқарилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 21 242,8 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 101,1 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 61,5 фоизни ташкил қилди. 

Ҳосилни йиғиб олиш 

03.JPG

2018 йилнинг январь – июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликларда 4 642,4 минг тонна (85,9 фоиз) дон етиштирилди, 1 485,9 минг тонна (105,3 фоиз) картошка кавлаб олинди, 3 140,1 минг тонна (104,7 фоиз) сабзавотлар, 215,4 минг тонна (112,6 фоиз) озиқбоп полиз, 934,6 минг тонна (100,5 фоиз) мева ва резаворлар, 41,6 минг тонна (149,2 фоиз) узум йиғиб олинди.

Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари деҳқончилик маҳсулотларининг аксарият турларини асосий ишлаб чиқарувчилари бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида картошка умумий ҳажмининг 93,7 фоизи, сабзавотларнинг 87,3 фоизи, полизнинг 70,6 фоизи, мева ва резаворларнинг 72,0 фоизи, узумнинг 63,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилди. Дон экинларининг эса асосий қисми фермер хўжаликлари томонидан етиштирилди, ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот ҳажмининг 82,4 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. 

Чорвачилик 

02.JPG

2018 йилнинг январь – июнь ойларида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 13 289,8 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 38,5 фоизни ташкил этди. Январь – июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 133,9 минг тонна гўшт (2017 йилнинг январь ֫– июнига нисбатан 5,3 фоизга кўп), 4 741,7 минг тонна сут (5,4 фоизга), 3 554,9 млн.дона тухум (9,6 фоизга), 19,9 минг тонна жун (0,6 фоизга) ишлаб чиқарилди. 

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилар эканмиз, тирик вазнда гўштнинг умумий ҳажмидан 93,3 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини қайд этиш лозим, шунингдек, сутнинг 95,0 фоизи, тухумнинг 61,1 фоизи, жуннинг 86,0 фоизи, қоракўл терининг 82,2 фоизи ҳам деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. 

Чорва моллари ва паррандалар бош сони 

04.JPG

2018 йилнинг 1 июль ҳолатига йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 12 282,4 минг бошга, шу жумладан, сигирлар – 4 408,3 минг бошга, қўй ва эчкилар – 21 050,6 минг бошга, паррандалар – 74 203,7 минг бошга етди. 2017 йилнинг мос даври билан солиштирилганда барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони – 106,9 минг бошга (0,9 фоизга), шу жумладан, сигирлар – 70,3 минг бошга (1,6 фоизга), қўй ва эчкилар – 662,1 минг бошга (3,2 фоизга), паррандалар – 5 296,9 минг бошга (7,7 фоизга) кўпайди.

2018 йининг 1 июль ҳолатига йирик шохли қорамоллар бош сони тўғрисидаги маълумотларни хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилганда, йирик шохли қорамолларнинг 4,9 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига, 93,8 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 1,3 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келишини қайд этиб ўтиш лозим.

Шунга мос равишда қўй ва эчкиларнинг умумйий сонидан 10,9 фоизи фермер хўжаликларига, 83,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 5,7 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади. Шунингдек, паррандалар умумий сонидан 12,7 фоизи фермер хўжаликларига, 61,1 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 26,2 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади.

ЎзА
7 171