Лондон савдо расталарида илк бор Наманган вилоятида етиштирилган гилос пайдо бўлди.

Гилос энг йирик Western International Market бозорида сотилмоқда.

“Бугун – тарихий кун. Тарихда биринчи марта ўзбек гилоси Британия бозорига етказилди. Ўзбекистон – ажойиб мамлакат, биз бир неча ой аввал Буюк Британия бозорига ўзбек мева-савзавотларини экспорт қилишга қарор қилдик. Мен Ўзбекистон кўплаб вилоятлари, хусусан Қашқадарё вилоят Китоб тумани ва Наманган вилояти ташриф буюрдим. Мен катта экспорт салоҳиятини кўрдим ва бу масала бўйича ишлашга қарор қилдим”, деб таъкидлагани AKS Services Group бош директори Ваис Каис.

Унинг сўзларига кўра, Британияда импорт учун жорий этилган сертификация, санитария ва фитосанитария назорати бўйича барча процедураларни ўтди.

Каис келгусида Ўзбекистон мева-сабзавотларнинг экспорт ҳажми янада кўпайтирилади. Яқин вақтларда анор, пиёз, бодринг ва турли қурутилган мевалар экспорт қилиш бўйича режалар бор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июль ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрига ўзбек гилоси экспорт қилинганди.

2019 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ ва Болтиқ мамлакатлари орқали Европа ва АҚШга мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича “яшил йўлакларни” йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йил якуни бўйича янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларни экспорт ҳажми 37,6 фоизга 874,5 миллион долларгача кўпайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда етиштирилган гилослар Британия бозорларида сотилмоқда