ЎзА Ўзбек

07.09.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 8 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 274 сўм 17 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 9 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 162 сўм 56 тийинга баҳоланиб, 69 сўм 11 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 31 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 28 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

10 303
ЎзА