ЎзА Ўзбек

29.07.2019 11:15 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўтган ҳафтада 1 АҚШ доллари 8624,51 сўм этиб белгиланган эди.

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 30 июлидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

photo5328048205503507658.jpg

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8 666,71 сўм этиб белгиланган. Бу эса доллар курсининг бу ҳафтада ҳам ошганини (+42,20) кўрсатади.

Евро курси эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан (-34,99) тушиб, 9641,71 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рубли ҳам бироз пастлаб (-0,29) 136,63 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

ЎзА
5 171