Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда бирламчи ёқилғи сифатида асосан табиий газ ва бошқа анъанавий углеводород ёқилғи турларидан фойдаланилади. Лекин, қайта тикланувчи энергия манбаларининг (қуёш, шамол ва биогаз энергияси) мавжуд юқори имкониятларидан амалда кам фойдаланилмоқда.

31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Борий Алихонов иштирокида ўтказилган интервю ва журналистлар билан очиқ мулоқот давомида ана шундай фикрлар берилди.

Айнан энергетика хавфсизлиги нуқтаи назаридан қараганда, Ўзбекистонда атом электр станциясининг қурилишига қандай баҳо бериш мумкинлиги ҳақидаги саволга Борий Алихонов жавоб берар экан, бир гуруҳ депутатлар атом электр станциялари фаолиятини ўрганиш учун хорижий мамлакатларда бўлиб қайтгани ва бу масалани ўрганганини маълум қилди. Жумладан, Россиянинг Нововоронеж шаҳрида, Венгрияда, Япониядаги Фукусима атом электр станцияларида бўлиб айни ҳолат кўриб чиқилган.

– Нововоронежда бўлганимизда болалардан то катталаргача хизмат кўрсатувчи Атом энергетикаси ахборот маркази билан танишдик, – дейди Борий Алихонов. – Бу ерда атом энергетикасига оид билимлар оддий, содда тилда инновацион усуллар ёрдамида қизиқарли қилиб тушунтириб берилади. Биз Ўзбекистонда ҳам шундай ахборот марказларини ташкил этмоқчимиз. Турли давлатлардаги АЭСлар билан яқиндан танишиб, ҳамма жараённи ўз кўзимиз билан кўрганимиздан сўнг бу энергетик ва экологик жиҳатдан безарар технология эканига иқрор бўлдик. Реакторда содир бўлаётган реакция реакторнинг ичида қолади. 11 та ҳимоя қилиш қобиғи, муҳофаза тизимлари бор. Булар станцияда хавфсизликни буткул таъминлайди.

5bc783be-c0a2-4d2a-8882-64b791b8a4c5.jpg

Алихоновни хулоса қилишича, АЭС энергия самарадорлигини ошириш, юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришиш гарови бўлиши билан бир қаторда энергетик ва экологик хавфсиз ресурс.

– Айрим одамларда стереотиплар бор, кимларнингдир ёки нималарнингдир таъсирида шаклланиб-қотиб қолган тушунчалар бор. Атомни даҳшатли, важоҳатли, вайрон қилувчи нарса деб тушунишади. Ўша маълум сонли одамларнинг дунёқарашини, фикрлашини ўзгартиришимиз, уларда энергия манбаларига тўғри муносабат уйғотишимиз керак, – деди Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари.

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг самарали механизмлари “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам ўз аксини топган, дейилади Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот хизмати хабарида.

Учрашувда маълум қилинишича, дунёдаги нефт-газ захиралари 40-60 йилга, кўмир захиралари 100-115 йилга етади. Ҳозир дунёда йилига 12 миллиард тонна нефт эквивалентига тенг бўлган энергия истеъмол қилинади. Бу ўрта ҳисобда ҳар бир одам 2 тонна нефтдан ҳосил бўладиган энергия истеъмол қилишини англатади.

– Ўзбекистонда йилига 320 кундан кўпроқ қуёшли кун бор, – деди Алихонов. – Қуёшдан энергия олиш имкониятини чамалаб кўрсак, 320 кун бемалол ундан фойдаланишга реал шароит мавжуд. Биз мамлакатимизда қуёшдан йилига 182 миллион тонна нефт эквивалентидан кўпроқ ҳажмда энергия олишимиз мумкин. Бу ҳозир Ўзбекистонда истеъмол қилинаётган энергия ҳажмидан қарийб уч баравар кўп. Қуёш – Ўзбекистонда энг оптимал ва самарали энергия манбаси ҳисобланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда АЭС қурилиши экологик хавф туғдирадими?