Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 16:52 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес-форуми

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кореянинг йирик компаниялари вакиллари, маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси ўринбосари Улуғбек Маткаримов, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, Корея Республикаси Кичик ва ўрта бизнес федерацияси раиси ўринбосари Ли Хонг Ву ва бошқалар Буюк Ипак йўлининг тараққиёт чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти юксалиб бораётгани, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, чет эллик инвесторлар учун қатор имтиёз ва қулай шароитлар мавжудлиги, бу эса ишлаб чиқариш тури ва ҳажми ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Бугун мамлакатимизда Жанубий кореялик ишбилармонлар сармояси иштирокида 460 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда, 75 компания ўз ваколатхонасини очган.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик нефть-газ, кимё саноати, автомобилсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, электротехника, логистика, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларда амалга оширилмоқда. Корея Республикасининг мамлакатимизга йўналтирган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Бизнес-форумда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

– Биз тўқимачилик соҳасида қўлланиладиган технологиялар, дастгоҳлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарамиз, – дейди “Sejong Еngineering” компанияси бош директори Канг Да Сунг (Жанубий Корея). – Тошкентда янги корхона очиш ишларини бошлаб юбордик. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйсак, корхонамизда 50-60 иш ўрни яратилади.

Бизнес-форум доирасида бўлиб ўтган кооперация биржасида икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини келишиб олди.

Тадбир иштирокчилари “Ўзэкспомарказ”да ўтаётган “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркасида намойиш этилаётган маҳаллий маҳсулотлар ва хизмат турлари билан танишди.

Улуғбек Асроров, ЎзА
4 227






Все о погоде - Pogoda.uz