Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йил 17 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифа ва устувор йўналишларини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиётимиз тармоқ ва соҳаларини ўрта муддатли ривожлантириш дастурларини давом эттириш шу йилнинг биринчи ярмида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш, иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини янада мувозанатли ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратиш имконини берди.

I.Иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегияни давом эттириш, бунинг учун мавжуд захира ва имкониятларни жалб этиш 

Жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришда таваккалчилик ва зиддиятлар кучайиб бораётганига қарамасдан, мамлакатимизда иқтисодий ўсиш бўйича қабул қилинган стратегияни изчил ва мақсадли амалга ошириш, шу мақсадда мавжуд захира ва имкониятларни жалб этиш жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотни 8,1 фоиз ошириш имконини берди. Иқтисодиётнинг мустаҳкам ўсиш суръатлари инфляция даражаси пастлигини, давлат бюджети профицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоизни ва мамлакат ташқи савдо айланмасининг 482,1 миллион долларлик ижобий сальдосини ифода этадиган макроиқтисодий барқарорлик билан таъминланди.
Ички талабни рағбатлантириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирларнинг ижроси натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,1 фоиз, истеъмол товарлари 10,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6,9 фоиз, чакана савдо айланмаси 13,7 фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳажми 14,2 фоизга ошди.

Юқори технологияли ва замонавий объектлар ҳамда қувватларни ишга туширишни жадаллаштириш, иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, шунингдек, хусусий инвестицияларни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кенгайтириш натижасида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 10,8 фоиз ва қурилиш ишларини 17,4 фоизга оширишни таъминлади.

Банк тизимининг ресурс базасини кенгайтириш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида тижорат банкларининг умумий капитали 24,6 фоиз, банкларнинг умумий активлари 28,8 фоиз, мижозларнинг банклардаги жалб қилинган депозитлари 30,4 фоизга кўпайди. Натижада мамлакатимиз банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 24,2 фоизни ташкил қилди ва бу халқаро стандартларга нисбатан уч баробар юқоридир.

2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасини 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

(2013 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар                 Ўсиш суръатлари

Ялпи ички маҳсулот                   108,1
Саноат маҳсулотлари                 108,1
Истеъмол товарлари                    110,8
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  106,9
Асосий капиталга киритилган инвестициялар 110,8
Қурилиш ишлари                             117,4
Чакана савдо айланмаси                 113,7
Пуллик хизматлар                            109,7
Жами хизматлар                              114,2

Иқтисодиёт тармоқларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш мақсадида жорий йил бошидан паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган 144 корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, истиқболсиз 10 корхонани тугатиш ва кейинчалик улар негизида янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этиш шарти билан янги мулкдорларга сотиш бўйича мақсадли «йўл хариталари» ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган ушбу «йўл хариталари» доирасида тадбирларни амалга ошириш учун шу йилнинг биринчи ярмида қиймати 290 миллиард сўмдан зиёд инвестициялар жалб қилинди. Бунинг натижасида 109 корхона зарар кўришдан чиқарилди (умумий миқдорининг 76 фоизи) ва улар 50,4 миллиард сўм даромад олди, 2 мингта иш ўрнини қайта тиклади. Умуман, қайта ташкил этилаётган корхоналарда жорий йил бошидан буён жами қиймати 3,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди, шунингдек, қиймати қарийб 118 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

«Йўл хариталари»ни амалга ошириш билан бир қаторда иқтисодий ночор корхоналарни қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш ҳамда уларни янги мулкдорларга топшириш ишлари давом эттирилди. Тегишли дастурларга киритилган корхоналарни қайта тиклаш учун жорий йилнинг биринчи ярмида қиймати 1,1 триллион сўмлик, шу жумладан, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 527,6 миллиард сўмлик инвестициялар йўналтирилди. Натижада ушбу корхоналарда жорий йил бошидан буён 1,4 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қиймати 92,8 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилинди, қарийб 17,3 мингта янги иш ўрни яратилди.

Саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида йирик корхоналарда қиймати 94 миллион долларлик 1,3 мингта маънавий ва жисмоний эскирган ускуналар алмаштирилди, шунингдек, технологик жараёнлар, хомашё ва материалларни сарфлаш нормаларини оқилона ташкил этиш, йўқотишлар ҳамда ноишлаб чиқариш харажатларини бартараф этиш тадбирлари амалга оширилди. Бу борада қабул қилинган чора-тадбирлар йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ўртача 8,9 фоизга камайтириш, саноатда иш унумдорлигини 6,3 фоизга ошириш, ялпи ички маҳсулотда энергия сарфини 13 фоизга қисқартириш имконини берди.

Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурлари, шунингдек, саноат корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш жараёнларини янада чуқурлаштиришга ёрдам берди.

Хусусан, 2014 йилнинг биринчи ярмида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (ўсиш суръати 117,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (113,1 фоиз), енгил саноат (112,7 фоиз, шу жумладан, пахтани қайта ишлаш – 122,1 фоиз, трикотаж – 122,3 фоиз, тикувчилик – 113,6 фоиз), тиббиёт (112,8 фоиз), қора металлургия (110,3 фоиз), озиқ-овқат саноати (107 фоиз) каби тармоқларда жадал ривожланиш таъминланди. Саноат ишлаб чиқариш умумий таркибида ушбу тармоқлар улуши 2013 йилнинг биринчи ярмидаги 53,8 фоиздан 58,9 фоизга етди.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида жорий йил бошидан буён технологик ускуналар харид қилиш ва айланма капитални тўлдириш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга тижорат банклари томонидан 1,7 триллион сўм (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 119,2 фоиз) ҳажмидаги кредит ажратилди. Натижада, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 10,8 фоиз, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 6,5 фоиз ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 13,8 фоиз ошди. Уларнинг саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 2013 йилнинг биринчи ярмидаги 31,9 фоиздан 36,4 фоизга ошди.

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кенгайтириш мақсадида қиймати 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жумладан, электр духовка, газ ва электр плиталар, кондиционер, электр двигатель ва насослар, маиший электр асбоблари, мисланган пайвандлаш симлари, автомашиналар учун антифриз, спорт майдонлари учун сунъий қоплама, резина асосли ковролан, янги турдаги болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари ва бошқа 200 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Умуман, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш натижасида импорт ўрнини босиш самарадорлиги 504,7 миллион долларни ташкил этди.

II.Юқори технологияли ва замонавий муҳим саноат объектлари ва қувватларни ишга тушириш, инвестициявий муҳитни ривожлантириш 

Юқори технологияли ва замонавий муҳим объектлар ва қувватларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технолгик янгилаш жараёнларини чуқурлаштириш, шунингдек, инвестициявий муҳитни янада такомиллаштириш бўйича фаол чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида шу йилнинг биринчи ярмида инвестициялар юқори ўсиш суръатларида (110,8 фоиз) ўзлаштирилди. Уларнинг ҳажми 15 триллион сўм ёки 6,7 миллиард долларни ташкил қилди.

Бу борада энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ўзлаштирилган маблағлари ҳажми 1,6 марта, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳажми 1,4 марта, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28,8 фоиз ошди.

Жорий йил бошидан буён 2014 йилги Инвестиция дастурига киритилган умумий қиймати 680 миллион долларлик 64 лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, 350 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқариш қувватига эга “Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, 20 минг тонна ва 2 миллион квадарт метр ишлаб чиқариш қувватига эга “Гипс кукуни ва гипсокартон ишлаб чиқариш”, 2,1 миллион квадарт метр ишлаб чиқариш қувватига эга “Тошкент вилоятидаги “Ehsan Maybod Manufacturing Group” МЧЖ хорижий корхонасида сопол кошинлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”, “Фосфорит хомашёсини бойитиш бўйича мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни 716 минг тоннага кўпайтириш”, “Ангрен” махсус индустриал зонаси ҳудудида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш” (қуввати – 5 минг тонна), бир кунда минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга “Тошкент виоятида янги замонавий шакар заводини қуриш ва ташкил этиш”, “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти базасида “Дамас” русумидаги енгил автомбиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (1-босқич)” (қуввати йилига 40 мингта автомобиль), “Қорақалпоғистон Республикасида бир йилда 5 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга “Манғит” масъулияти чекланган жамияти базасида йигирув ишлаб чиқаришини ташкил этиш” ва бошқа лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар доирасида шу йилнинг биринчи ярмида 2696 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Чунончи, 1651 янги ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан қиймати 555,3 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди, лойиҳа ташаббускорларининг 730 миллиард сўмлик ўз маблағлари жалб этилди ва 20,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш мақсадида жорий йил бошидан буён узунлиги 213,6 километрлик автомобиль йўллари барпо этилди ва реконструкция қилинди, 88 километр темир йўл қайта тикланди, 272 юк ва 13 йўловчи ташиш вагонлари тайёрланди. Ўзбекистон Миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектларида 425 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар, жумладан, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 257 миллиард сўм ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кафолати билан хорижий қарзлар ҳисобидан 73 миллион доллар ўзлаштирилди. Мароқанд-Қарши ва Қарши-Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли равишда 20,3 миллион ва 12,1 миллион доллар ўзлаштирилди.

III.Рақобат муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш

Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити яратиш, қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун ортиқча бюрократик ва маъмурий тартиб-таомилларга чек қўйишга доир ишлар давом эттирилди.

Жумладан, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш сонини чеклаш, қўшимча солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш, тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятни эркинлаштиришга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил апрелда қабул қилинган ҳужжатларига мувофиқ 22 рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди, 21 рухсат бериш тартиб-таомилини расмийлаштириш муддати 2,1 марта, шунингдек, 11 турдаги фаолиятни ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштиришда йиғимлар ҳажми 4 марта қисқартирилди, ҳужжатлар тақдим этиш ёки ваколатли органлар билан келишиш бўйича ортиқча талаблар бекор қилингани ҳисобидан 31 рухсат бериш тартиб-таомили бўйича расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилди.

Аҳоли кенг қатламларига мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича икки юздан зиёд семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Статистик, солиқ, молиявий ва бошқа ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимини босқичма-босқич жорий этишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида айни пайтда тадбиркорлик субъектларининг 97 фоизи солиқ ҳисоботларини, 92 фоизи статистика ҳисоботларини электрон шаклда топширмоқда. Бундан ташқари, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг контактсиз электрон шакллари жорий этилгани натижасида шу йилнинг биринчи ярмида 187,2 мингта божхона юк декларациялари (умумий миқдорнинг 97,2 фоизи) электрон шаклда расмийлаштирилди. Хўжалик судлари томонидан 20,5 мингдан зиёд электрон ариза ва мурожаатлар кўриб чиқилиб, суд иши иштирокчиларига электрон шаклдаги суд ҳужжатлари юборилди.

Кичик корхоналар ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ўтган даврда кичик бизнес субъектларига умумий қиймати 25,5 миллиард сўмлик 86 давлат активи сотилди, фойдаланилмаётган 19,4 мингта давлат мулки объекти ижарага берилди. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 4,8 триллион сўм миқдорида кредит, жумладан, 1 триллион сўмлик микрокредитлар берилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир. Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг 79 миллион долларлик кредит линиялари ўзлаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини сотишнинг бозор механизмлари фаол жорий этилмоқда. Масалан, кичик тадбиркорлик субъектларининг жорий йил биринчи ярмида биржа савдолари орқали сотган ўз маҳсулотлари ҳажми 1,9 баробар ошди. Кичик бизнес субъектларидан электрон савдолари орқали амалга оширилган давлат харидлари ҳажми 189,9 миллиард сўмни ёки давлат харидлари умумий ҳажмининг 97 фоизини ташкил этди. Давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг жорий этилиши ҳисобига ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган 46,9 миллиард сўмлик ёки 19,3 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинди.

Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярмида 14,3 мингга яқин янги кичик бизнес субъектини (фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобга олинмаган ҳолда) ташкил этиш имконини берди. Энг кўп кичик бизнес субъектлари саноатда (умумий миқдорнинг 26,4 фоизи), савдо ва умумий овқатланиш (29,3 фоиз) ва қурилиш соҳасида (12,4 фоиз) ташкил қилинди.

Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотда кичик бизнеснинг улуши 43,9 фоиз (2013 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 43,2 фоиз бўлган), саноатда 28,4 фоиз (27 фоиз), пуллик хизмат кўрсатишда 45,2 фоиз (40,9 фоиз), бандлик соҳасида 76,4 фоизга (75,8 фоиз) етди.

IV. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ҳамда жаҳон бозорига чиқишнинг муҳим омили бўлган тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш

Ташқи бозордаги ўзгарувчан конъюнктурага қарамасдан экспорт салоҳиятини рағбатлантириш ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, илгари ўз маҳсулотини экспорт қилмаган корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш, шунингдек, экспорт қилинаётган миллий маҳсулотларимиз номенклатурасини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярмида экспорт ҳажмининг 8 фоизга ўсишини таъминлади.

Жумладан, полиэтилен, кальцинацияланган сода, аммиакли селитра, молибден, мис асосли қотишмалар, ип-калава ва бошқа товарларни экспортга етказиб бериш ҳажми ошди. Қиймати 96,2 миллион доллардан ортиқ 100 турдан зиёд товарлар, жумладан, хлорли аммоний, формалин, озуқабоп аммоний фосфатлари, суюқ ва газсимон аргон, сирланган идишлар, қолиплаш-пайвандлаш компонентлари, ёқилғи насослари ва товуш пасайтиргичлар, майдаланган мармар, электр одеяллар, автомобиль ўриндиқлари ва бошқа маҳсулотлар экспортга етказиб берилди.

2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури ижроси доирасида жорий йил бошидан буён хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида инфратузилмани ташкил этиш ҳамда ривожлантириш учун «Микрокредитбанк»нинг 15 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи йўналтирилди. Микро ва истеъмол кредитлашни ривожлантириш, замонавий халқаро стандартлар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда тўлов тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, молиявий инфратузилма институтларини тараққий эттиришга доир кўрилган чоралар молия хизматлари ҳажмини 34,5 фоизга ошириш имконини берди.

2013-2020 йилларда телекоммуникация технологияларини, алоқа тармоқлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида замонавий технология асосида кенг миқёсда фойдаланиш учун 600 километрдан ортиқ оптик толали тармоқлар бунёд этилди. Рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтишга доир амалга оширилган чора-тадбирлар аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражасини 45 фоизга етказиш имконини берди. Мобиль алоқаси ва интернет хизматларидан фойдаланаётган абонентлар сонининг кўпайиши, ахборот-коммуникация технологиялари негизида янги хизмат турларининг жорий этилиши ва ривожлантирилиши, шунингдек, АТСни рақамлаштириш даражасининг оширилиши ҳисобот даврида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 25,4 фоизга, компьютер дастурлаш хизматлари 18,4 фоизга ошишини таъминлади.

Жорий йил бошидан буён савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,8 мингта, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 мингдан ортиқ янги лойиҳа амалга оширилди. Бу чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларининг 15,5 фоиз ва маиший хизматларнинг 19,2 фоизга ошишини таъминлади.

Умуман айтганда, хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисининг замонавий хизмат турларидан фойдаланишини кенгайтиришга доир кўрилган чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг январь-июнь ойларида сервис хизматлари кўрсатиш бўйича 5,9 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Бунинг самарасида хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2013 йилнинг I ярмидаги 52,4 фоиздан 52,7 фоизга етди.

V. Қишлоқ хўжалигини техник ва технологик янгилаш

Жорий йилнинг биринчи ярмида қишлоқ хўжалигини техник ва технологик янгилашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилди. 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан узунлиги 502,6 километр коллектор, вертикал дренажли 60 қудуқ, 857 кузатув қудуғи ва 44,4 километр ёпиқ горизонтал дренаж тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланди, 6 744 километр хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари бажарилди.

Асосий ва оралиқ экин майдонларида 255,8 минг гектар ерга сабзавот, 81,5 минг гектар ерга картошка ва 57,1 минг гектар майдонга полиз экинлари экилди. 2,4 минг гектар майдонда янги боғлар, 5,6 минг гектар ерда интенсив боғлар ва 8,9 минг гектар ерда узумзорлар барпо этилди. 4,1 минг гектардаги боғ ва 6,1 минг гектарлик узумзорлар реконструкция қилинди. 213,5 гектар майдонда 421 иссиқхона ташкил этилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида рекорд даражада – 8 миллион тоннадан ортиқ ғалла ҳосили етиштирилди. Бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 2,4 миллион тонна сабзавот (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоиз), 1,2 миллион тонна картошка (111,3 фоиз), 150,7 минг тонна полиз экинлари (111,1 фоиз), 782,4 минг тонна мева (110,1 фоиз) ва 22,2 минг тонна узум (112 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг ўсиб бораётган ҳажмини ишончли сақлаш ва уларни истеъмолчиларга кафолатли етказиб беришни таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ижроси доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 13,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлайдиган 29 янги совутадиган камера ташкил этилди.

Жорий йил бошидан буён чорвачиликни ривожлантириш бўйича қорамоллар умумий сони 37,4 минг бош бўлган 1430 лойиҳа, паррандачиликни ривожлантириш бўйича паррандалар сони 7,3 миллион бўлган 660 лойиҳа, 1,7 минг гектар сунъий ва 5 минг гектар табиий ҳовузларда балиқчиликни ривожлантиришга доир 677 лойиҳа, шунингдек, асаларичилик хўжаликларини ривожлантириш бўйича 800 лойиҳа амалга оширилди. Тижорат банклари томонидан ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун чорвачиликни ривожлантиришга 131,4 миллиард сўм, паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш учун 155,3 миллиард сўм, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларини ривожлантириш учун эса 12,9 миллиард сўм ажратилди.

Натижада жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича қорамоллар умумий сони 4,4 фоизга ошиб, 10,7 миллион бошдан ортиқни ташкил этди. Гўшт етиштириш ҳажми 6,5 фоизга, сут 6,7 фоизга, тухум 11,2 фоизга ошди.

VI. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой қуриш ва аҳоли яшаш масканларини ободонлаштириш

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 1,3 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Янги қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган 4486 якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилди, 417,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 74,6 километр айланма ва ички автомобиль йўллари, 165,5 километр электр ва 149 километр газ таъминоти тармоқлари ишга туширилди.

Жорий йил бошидан буён мамлакатимизда жами 5,8 миллион квадрат метр (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 113,9 фоиз), жумладан, қишлоқ жойларда 4,4 миллион квадрат метр уй-жой (115,9 фоиз) фойдаланишга топширилди. 1,7 минг километр сув таъминоти тармоғи (жумладан, қишлоқ жойларда 1,5 минг километр) ва 289 километр газ тармоқлари (212,9 километр) барпо этилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 93 умумтаълим мактаби капитал таъмирланди, қишлоқ жойлардаги 6,6 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактаблар реконструкция қилинди, 17 янги болалар спорти объекти бунёд этилди. Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилишда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг 490 миллиард сўмлик (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 109,3 фоиз), Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 200 миллиард сўмга яқин маблағи (113,2 фоиз) ва бошқа маблағлар ўзлаштирилди. Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун мамлакатимиз ҳукуматининг кафолати остида халқаро молия институтларининг 6,9 миллион долларлик имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилди.

Умуман айтганда, жорий йилнинг ўтган даврида «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, таълим сифатини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Мазкур тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 3,1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тизимли асосда амалга ошириш натижасида жорий йил бошидан буён 506,4 минг янги иш ўрни, улардан 303,2 мингтаси (59,9 фоиз) қишлоқ жойларда ташкил этилди. Ортиқча иш кучи мавжуд 32 туман аҳолиси бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу ерда 74,7 минг янги иш ўрни яратилди.

Иқтисодий ривожланиш барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишга доир кўрилган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт бўйича иш ҳақи 18,2 фоиз ва аҳолининг умумий даромади 18,8 фоиз ўсишига имкон яратди.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифа ва устувор йўналишларининг изчил ҳамда аниқ мақсадли амалга оширилиши натижасида глобал иқтисодиёт муаммолари чуқурлашиб бораётганига қарамасдан, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва иқтисодиётнинг мустаҳкам юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегияни ҳаётга татбиқ этиш самарадорлиги оширилди.

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича қабул қилинган дастурларни жадал амалга ошириш, инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини мунтазам такомиллаштириш, иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, мамлакатимиз аҳолиси бандлигини таъминлаш учун муносиб шароит яратиш ҳисобидан иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш жараёнларини чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш 2014 йилда Ўзбекистон Республикасини янада барқарор иқтисодий ривожлантиришнинг асосий вазифаларидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикасини 2014 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида