Германия пойтахти Берлин шаҳрида “Яшил ҳафта – 2017” қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро ярмаркаси давом этмоқда. Унда Ўзбекистон компания ва корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этаётир.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси халқаро ярмарка иштирокчилари билан ўзаро алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга оид музокаралар олиб бормоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар самарасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, маҳсулотларини экспортга йўналтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, тадбиркорларнинг чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этишини таъминлаш, харидорлар топиши ва шартномалар тузишига кўмаклашиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсишига, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти изчил юксалишига хизмат қилаётир.

“Яшил ҳафта – 2017” ярмаркаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди. 70 га яқин мамлакатдан 1 минг 650 фирма ва компания иштирок этаётган мазкур халқаро форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, уларни етиштириш ва қайта ишлашга оид энг сўнгги ютуқлар намойиш этилаётир.

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, тадбиркорларимиз ушбу халқаро ярмаркада 27 январгача Хитой, Жанубий Корея, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Австрия, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларнинг фирма ва компаниялари билан жами 151,2 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолаган.

“Яшил ҳафта – 2017” мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хизматларини халқаро бозорларга таклиф этиш, хорижий давлатлар ишбилармонлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш, юртимизга инвестициялар жалб этиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро бозор талабларини ўрганиш имконини бермоқда. Унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар экспорт ҳажмини ошириш ва жўғрофиясини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик тадбиркорлар “Яшил ҳафта – 2017” халқаро ярмаркасида 151,2 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолади