2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган ўрик маҳсулоти бўйича маълумотида жами қарийиб 10 минг тонна 12,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ўрик меваси 8 та хорижий мамлакат бозоридан жой олган.

Она юртимиз азал-азалдан ўзининг сархил, ширин-шакар мевалари билан дунёга машҳур бўлиб келган. Серқуёш заминимиз тупроқларида етиштирилган мевалар турли хил витаминларга бойлиги билан инсон организми учун муҳим ва фойдали ҳисобланади.

Айни кунларда юртимизнинг турли ҳудудларида етилиб пишган мевалар хорижий мамлакатларнинг савдо расталаридан ўрин олмоқда.

Шу боис, Давлат статистика қўмитасининг статистик кўрсаткичлари асосида ўрик ва гилоснинг қайси хорижий мамлакатларда экспорт қилинаётганига алоҳида эътибор қаратамиз.

Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган ўрик маҳсулоти бўйича маълумотида жами қарийиб 10 минг тонна 12,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ўрик меваси 8 та хорижий мамлакат бозоридан жой олган. Мазкур мамлакатлар орасида Қозоғистон 6305 тонна, Россия 2384,4 тонна, Қирғизистон 1210,9 тонна билан юқори улушга эга бўлди. Шунингдек, жорий йилда ўрик мевасининг Ҳиндистон бозорларида ҳам сотила бошланганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўрик меваси экспорти 3,5 минг тоннага ошган.   

Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган ўрик маҳсулотининг давлатлар кесими бўйича маълумот

Давлат номи

Тонна

Минг АҚШ доллари

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (%)

1

Қозоғистон

6 305,0

5 069,6

140,1

2

Россия

2 384,4

2 262,3

2,8 б.

3

Қирғизистон

1 210,9

5 541,5

117,3

4

Украина

63,5

61,0

4,4 б.

5

Беларусь Республикаси

14,0

10,0

24,7

6

Ҳиндистон

0,8

0,5

-

7

Бирлашган Араб Амирликлари

0,7

1,0

8,4

8

Тожикистон

0,03

0,04

-

2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 11,6 минг тонна 40,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 16 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилмоқда. Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 5 667,0 тонна, Қирғизистон 3 987,2 тонна, Россия 1 670,9 тонна, Хитой 182,4 тонна билан юқори улушга эга бўлди. Шунингдек, АҚШ, Ҳиндистон, Буюк Британия, Польша ва Вьетнам каби давлатлар бозорларида ҳам мамлакатимиз боғларида етиштирилган миллий маҳсулотларимизни кўриш мумкин.

Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотининг давлатлар кесими бўйича маълумот

Давлат номи

Тонна

Минг АҚШ доллари

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (%)

1

Қозоғистон

5 667,0

10 783,0

40,0

2

Қирғизистон

3 987,2

25 387,4

113,4

3

Россия

1 670,9

2 959,9

97,1

4

Хитой

182,4

769,5

-

5

Бирлашган Араб Амирликлари

28,7

136,2

92,8

6

Польша

17,3

427,0

-

7

Афғонистон

15,1

95,3

189,5

8

Тожикистон

11,6

36,2

-

9

Туркманистон

10,6

16,9

-

10

Украина

8,6

20,8

40,0

11

Беларусь Республикаси

5,2

8,4

73,2

12

АҚШ

1,0

3,8

-

13

Буюк Британия

0,5

1,9

14,3

14

Гонконг

0,4

1,9

-

15

Ҳиндистон

0,2

0,2

81,8

16

Вьетнам

0,1

0,5

-

Мазкур жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ўтган йилда Хитой, Польша, Тожикистон, Туркманистон, АҚШ, Гонконг ва Вьетнам каби давлатларда гилос маҳсулоти экспорт қилинмаган. Жорий йилда мазкур давлатларда гилос меваси сотувидан мамлакатимизга 223,3 минг АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди.

Юқорида келтирилган рақамлар янада ошиши мумкин. Боиси, мазкур меваларнинг хорижий мамлакатларга экспорти давом этмоқда. Биз эса, ширин-шакар меваларни етиштираётган боғбонларимизга баракасини берсин деб қоламиз.

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мевалари халқаро бозорда харидоргир маҳсулотга айланмоқда