ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон корхоналари 10 ойда 173,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди

Ўзбекистон корхоналари 10 ойда 173,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарди
Дастлабки маълумотлар бўйича 2018 йилнинг январь-октябрь ойларида республика корхоналари томонидан 173,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 111,2 фоизни ташкил этди. 

Бу ҳақида Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 9,0 фоизга, тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 27,6 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялашнинг 2,0 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 22,5 фоизга ўсиши ҳисобланади. 



2 778
ЎзА