“Биз иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантира олсак, бу масалада ижобий натижага эришиш мумкин.

Бугундан бошлаб мухбиримизнинг 
“Ўзбекистон - Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари” 
деб номланган туркум мақолаларини бериб борамиз.
Мазкур туркумнинг 1-қисми диққатингизга ҳавола этилмоқда.

photo5355015579305618147.jpg

Бу борада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш лозим“.

Шавкат Мирзиёев. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан
28 декабрь 2018 й.

Эркин иқтисодий зоналар бўйича жаҳон тажрибаси билан танишар экансан, эркинлик, мустақиллик, дахлсизлик нафақат давлатга, шахсга, инсонга айни бир пайтда, илғор технологиялар яратаётган интеллектуал доираларга, ишлаб чиқариш корхоналарига, бутун бир минтақалару меҳнат коллективларига ҳам сув ва ҳаводек зарур экан, деган хулосага келасан, киши.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида маълум бир минтақаларни ривожлантириш, ишни ташкил этишнинг ҳудудий мукаммал усулларини жорий этишга йўналтирилган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида“ги қонун бундан қарийб 23 йил муқаддам, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган эди. Лекин у ўзининг жадал ривожланиш даври, вақти-соатини кутиб ётган эди, десак янглишмаймиз.

photo5355015579305618148.jpg

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 октябрь куни “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармонга имзо чекди. Фаол тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Президентининг сайловолди дастурида ҳам қайд қилинган эди. Унда мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, замонавий саноат маҳсулотларини яратишни жадаллаштириш шу кундаги устувор вазифалардан бири, деб белгиланди.

Шу пайтда инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга имкон берувчи янги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш масаласи қўйилиб: Навоий, Жиззах, Қўқон, Ургут ва Ғиждувон шаҳар ва туманларида бундай зоналар ташкил этиш режалаштирилди.

Бу ишлар айниқса, сўнгги йилларида изчиллик билан давом эттирилмоқда. 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, деб эълон қилинди.

Таъкидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгариш ва ислоҳотларга жуда ҳам муҳтож. Орқада қолиб кетдик, деб айтолмаймизу лекин шундай имкониятларга эга бўла туриб, илгарилаб ҳам кетганимиз йўқ. Ўзбекистон Республикасининг стратегик ривожланиш дастурида қайд қилинганидек, олдинда машаққатли меҳнат, кураш, олға, янгиликка қараб интилиш, аҳоли турмуш шароитини кўтариш, уларга сўзсиз эришиш каби ниҳоятда масъулиятли муаммою масалалар турибди. Бунинг учун эса катта иқтисодий омиллар ва уларни ишга тушириб юборадиган механизмлар даркор. Ана шулардан бири – эркин иқтисодий зоналардир.

Эркин иқтисодий зона, айрим ҳолларда, алоҳида ёки махсус иқтисодий зона (special economic zone) - ЭИЗ, бу – давлатнинг жадал ривожланишга мўлжалланган, бошқа минтақаларига нисбатан алоҳида юридик статусига эга бўлган чегараланган ҳудудидир. Мазкур минтақа ўз (миллий) ёки хорижий тадбиркорлар учун солиқ, божхона божи бўйича ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Бундай зоналарни ташкил қилишдан асосий мақсад давлатнинг, алоҳида минтақа ёки соҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муаммо бўлиб турган масалаларни ҳал қилишдан иборатдир.

photo5355015579305618149.jpg

Эркин иқтисодий зоналар ташкил этилгач катта капитал эгалари, тараққий қилган давлатлар хомашёга бой, ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларга инвестициялар кирита бошлади. Таъкидлаш жоизки, инвестициялар умуман мамлакатга эмас, балки конкрет бир минтақага, маълум бир мақсадда, аниқ бир маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат турини яратиш мақсадида киритилди.

Шу йўл билан мамлакатга нафақат катта маблағ, балки юқори технологиялар, замонавий машина, модуль ва дастгоҳлар, малакали мутахассислар кириб келади, янги иш жойлари яратилади, хорижга экспорт қилинадиган маҳсулотлар, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқарила бошланади.

Эркин иқтисодий зоналар шунингдек, ишни самарали ташкил қилиш, уни бошқаришнинг янги прогрессив усулларини синовдан ўтказиш мақсадида, ишчи корхоналарини хомашё базасига яқинлаштириш, импорт ва экспорт қилиш, божхоналарда тўланадиган бож харажатларини камайтириш, маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш, пировард натижада минтақани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қила бошлайди.

Шартнома асосида керакли ҳужжатларни имзолаган компаниялар учун давлат божини тўлашда катта имтиёзлар берилди ёки бож солиғидан умуман озод этилади. Шартномага имзо чеккан давлатлар ҳудудида ҳам уларнинг моллари бож тўлашдан озод қилинади. Бир сўз билан айтганда ишбилармон, тадбиркор, бизнесменлар учун, конкрет бир минтақанинг иқтисодий-ижтимоий тараққиёти йўлида фавқулодда бир қулай бўлган шароитлар яратилмоқда.

Эркин иқтисодий зоналар деган тушунча асли Хитойдан тарқалганлиги маълум. Янги Хитой иқтисодиётининг меъмори, деб тан олинган Дэн Сяопин бундан 40 йиллар муқаддам эркин иқтисодий зоналар ташкил қилишдаги ўз ташаббусини аввал “экспорт зонаси” деб атаган экан, лекин бу термин мазмун жиҳатидан торлигини сезиб уни “махсус иқтисодий зона” деб номлайди. Ва мана, ҳозир Хитойда Шэньчжэнь, Чжухай, Шаньтоу, Сямэнь, Хайнань, Кашгар каби 10 га яқин шаҳар, орол ва минтақаларда, шунингдек, дунёнинг кўплаб бошқа давлатларида ҳам эркин иқтисодий зоналар фаолият юритмоқда.

Хитой халқи, унинг раҳбарияти ва жамияти олдида Хитойнинг ўзига хос бўлган спецификаси сингдирилган, ташқи дунёга очиқ, социалистик бозор иқтисодиётини қуриш масаласи турибди. 1978 йили Дэн Сяопин томонидан бошланган бу сиёсат бугун янада ривож топмоқда. Хитой қайси йўлдан бораяпти капитализм йўлиданми ёки социализм йўлиданми, деб берган саволларга: “Мушукнинг рангги қанақа бўлиши муҳим эмас, муҳими у сичқонни тутиши лозим”, деб жавоб берган эди Дэн Сяопин. Мана Хитой бу йўлдан бориб дунё бозорини ўзининг маҳсулотлари: кийим-кечаги, электроникаси, маиший товарлари, машиналари, ҳатто болалар ўйинчоқларигача тўлдириб ташлади.

Бир авлод умри деган тарихан қисқа муддат ичида Хитой сиёсий, маънавий, иқтисодий таназзулдан чиқиб мустаҳкам оёққа турди, қудратли иқтисодиётини шакллантирди, катта суръатлар билан ривожланиб бормоқда, “дунё фабрикаси” деган фахрий ном олди, бу муваффақиятни бугун бутун дунё эътироф этмоқда.

1980 йилнинг ўзида Хитойда бир типдаги 4 та эркин иқтисодий зона ташкил этилган эди. Бундан асосий мақсад авваламбор, давлатнинг инновация соҳасидаги сиёсатини пухта синаб кўриш, уни жиддий тест-синовларидан ўтказиш, яхши натижаларга эришгандан кейин эса Хитойнинг бошқа ҳудудларида ҳам уларни татбиқ этиш эди. Мазкур зоналар даставвал Шенжен, Чжухай, Шаньтоу (Гуандун провинцияси) ва Ксиамене (Фуджиан провинцияси)да ташкил этилди.

photo5355015579305618150.jpg

Уч йилдан кейин, ҳисоблаб кўрилганда, эркин иқтисодий зоналарнинг мамлакатга келтирган инвестициясининг ўзи 1 миллиард 200 миллион долларни ташкил қилганлиги маълум бўлди. Ўтган асрнинг 80-йилларида бу жуда катта маблағ эди.

Эркин иқтисодий зоналар ҳозир дунё бўйлаб ривожланиб бораяпти. Россия оммавий ахборот воситаларининг берган маълумотига қараганда эркин иқтисодий зоналарнинг Россия Федерациясида ривожланиши 2005 йил 22 июлда “Особые экономические зоны” тўғрисидаги Федерал қонун қабул қилинганидан кейин бошланган. Ҳозир Россияда алоҳида ЭИЗлардан 10 га яқини ишлаб турибди, 16 таси ташкил этилмоқда. Улардан “Долина Алтая” ЭИЗси хусусий бўлса, “Байкальская гавань” билан “Амуро-Хингинская” ЭИЗ давлат-хусусий иқтисодий зоналаридир. Москвада “Зеленоград”, Москва вилоятида “Дубна” давлат эркин иқтисодий зоналари ташкил этилган. Санкт-Петербург билан Хабаровск ўлкасида 3 тадан ЭИЗ ишлаб турибди. Чеченистон билан Чукоткада ҳам ЭИЗлар ташкил қилишга киришилди. Қайд этиш лозим, Россияда айни бир пайтда, ўзини оқламаётган ЭИЗлар ҳам мавжудлиги айтилмоқда.

2006 йилдан 2016 йилга қадар Россияда жами 30 га яқин алоҳида иқтисодий зона ташкил этилди, бу мақсадда Федерал бюджетдан 122 миллиард рубль маблағ ажратилди.

Сиз, мухбиримизнинг “Ўзбекистон – Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари” деб номланган туркум мақолаларининг 1-қисми билан танишдингиз.

Мазкур туркумнинг 2-қисмини эртага диққатингизга ҳавола этамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари