Хитойда эркин иқтисодий зоналар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги нишонланмоқда.

Хитойда эркин иқтисодий зоналар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги нишонланмоқда. ЭИЗлардаги фавқулодда бир кўтаринки руҳ, ўн йилликлар мобайнида тўпланган бой тажриба, мисли кўрилмаган ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқаришдаги юксак самара давлатни ривожлантириб, дунёни ларзага келтирди, деса бўлади. Олдимизда янги, ўтмишга қараганда ҳам муҳимроқ бўлган масъулиятли давр турибди, бу даврда ЭИЗлар авваламбор миллий тараққиётимиз стратегияси билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор, деб ёзади Хитой оммавий ахборот воситалари.

Илгари хабар қилганимиздек, яқинда Хитойда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг халқаро форуми бўлиб ўтди. Анжуманда 90 мамлакатдан 200 дан ортиқ ОАВ раҳбарлари, халқаро ва иқтисодий долзарб мавзуларда қалам тебратувчи йирик журналистлар, 250 дан ортиқ фахрий меҳмон, дипломатлар, халқаро таҳлилий марказларнинг экспертлари иштирок этди.

Форум дастури бўйича журналистларни биринчи бўлиб, Хайнань эркин иқтисодий зонасига олиб борди. Шахсан Дэн Сяопин раҳбарилигида бу оролда Хитойдаги энг катта эркин иқтисодий зона, мамлакатда ягона бўлган намунали тропик курорт зонаси ташкил этилган.

photo5353034255057398175.jpg

Бизга намойиш этилган ҳужжатли фильмларда кўрсатиб ўтилганидек, қадимда қолоқ, аҳолиси қашшоқ, чор атрофи эса ботқоқ бўлиб ётган Хайнань оролининг бугунги кўринишини журналистлар катта қизиқиш билан томоша қилди. Бу оролда сўнгги 30 йил ичида денгиз соҳилларида қад кўтарган шаҳар ва қишлоқлар, замонавий технологиялар асосида ишлаётган йирик саноат корхоналари, баҳайбат денгиз ва океан лайнерлари, қудратли юк ортиш ва тушириш кранлари ишлаб турган йирик бандаргоҳлар, ғаройиб шаклда барпо этилган, дунёда саноқли бўлган етти юлдузли, кўпқаватли замонавий “Атлантик” отели ва бошқа меҳмонхоналарни, нефть, ҳўл мева-чева, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган завод ва фабрикаларни кўриб журналистлар ҳайратларини яшира олмади. Улар Хитойнинг бу ороли бир авлод умри мобайнида мамлакат меҳнаткашларининг фидокорона меҳнати туфайли асрий қолоқликдан дунёдаги йирик замонавий минтақага айлантирилганининг шоҳиди бўлди.

Хайнань оролидаги эркин иқтисодий зонада шу кунда 7 минг 320 та саноат корхонаси ишлаб турибди, бу ерга киритилган инвестицияларнинг умумий миқдори 22 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилади. Хайнанда биз, яхши ниятда аниқ бир мақсадга қараб йўналтирилган катта маблағлар қисқа муддатда қадимги шаҳар ва қишлоқларни ҳақиқатдан ҳам жаннатмонанд юртга айлантириб, аҳоли турмуш даражасини жиддий ошириб юборишига ишонч ҳосил қилдик.

1992 йилдан бошлаб ХХР Давлат кенгаши Хайнань каби, мамлакат чегарасидаги бир қатор йирик шаҳарларни, провинциялар ичидаги шаҳар ва автоном районлари ҳудудларини эркин тадбиркорликка - завод ва фабрикалар қуриш, фирмалар очиш, миллий ҳунармандликни ривожлантириш, хусусий бизнес юритиш учун очиб қўйди. Бундан ташқари ўрта ва йирик шаҳарларда 15 та эркин савдо зонаси, 32 та давлат миқёсидаги иқтисодий ва технологик ривожланиш зонаси, 53 та янги ривожланган юқори технологик саноат зоналари ташкил этилди. Уларнинг барчасига бож тўлашда, экспорт, импорт, даромад солиқлари тўловида ҳам имтиёзлар берилди. Ва қарабсизки, эркин иқтисодий зоналар хамиртуришдек кўпчиб катта Хитой иқтисодиётини ривожлантиришда салмоқли роль ўйнай бошлади.

Хайнандаги йирик халқаро бандаргоҳ... Кечаги бўм-бўш денгиз соҳилида 20-30 қаватли замонавий турар жой бинолари турнақатор бўлиб қад ростлаб турибди, хорижий компанияларнинг офис бинолари, денгиз бўйида баҳайбат кўтарма кранлар қандайдир бир қўнғироқли товуш чиқариб бири юк ортса, иккинчиси контейнерларни тушираяпти. Ҳамма чумолидек ишламоқда. Хитойликларнинг меҳнат қилиши худди Ўзбекистон пахта далаларидаги ерга ёпишиб олган ўзбек деҳқонларини эслатади. Зуваламизни бир ердан олганми бизларни деган хаёлга борасан, уларга қараб.

Бир ярим миллиард аҳолига эга бўлган Хитой иқтисодиёти сўнгги 35 йилда мисли кўрилмаган суратлар билан ривожланди. Бу ютуқлардан кейин Хитой дунёда “очиқ эшиклар“ деб ном олган ташқи сиёсат юргиза бошлади. 1978 йилги реформалардан кейин Хитойда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми йилига 9 фоиздан кўпайиб борди. Маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш, валюталар тушуми ҳам кескин ортди. Айни бир пайтда, мамлакатда жон бошига ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулот ҳажми кўпайди.

photo5353034255057398176.jpg

Битта рақам. 1978 йили Хитой давлати умумжаҳон экспорт фаолиятида атиги 0,75 фоизни ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 3,86 фоиз бўлди. Бу демак, 33 йилда хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 14 баробарга ортган.

Хитойнинг эркин иқтисодий зоналари “Осиё аждаҳолари” қаторидан ўрин олган: Гонконг, Макао ва Тайванга яқин бўлиб, қитъалараро савдо-сотиқ денгиз йўлларида жойлашган. ЭИЗларнинг қулай жойлашиши хитойликлар иқтисодиётини жадал суръатлар билан ривожлантириш имкониятини бермоқда. Хитойдаги 10 га яқин эркин иқтисодий зонанинг 4 таси Жанубий Хитой денгизининг жануби-шарқий соҳилларида жойлашган.

– Эркин иқтисодий зоналарни бошқариш худди бола тарбиясига ўхшайди, – дейди “Jurong Consultants” компаниясининг вице-президенти Вилфреда Лу. – Уни балоғатгача бўлган ўсиш давридан бошлаб мустақил фаолият кўрсата бошлаганига қадар доимо диққат марказида ушлаб туриш лозим.

Шэньчжэн – Хитойдаги энг йирик ва энг тараққий этган эркин иқтисодий зона. 1970 йили шаҳар алоҳида иқтисодий зона, деб расман эълон қилинди.Шаҳар у пайтда саноқли 6-7 минг кишигина истиқомат қиладиган чоғроқ қолоқ бир шаҳарча эди. Бу ерда биттагина 5 қаватли турар жой биноси бўларди. Бугун Шэньчжэнда кўплаб замонавий осмонўпар бинолар қад кўтарган, беш миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган йирик шаҳарга айланди. Қишлоқ хўжалигидаги ишлар механизациялаштирилди, у ердаги аҳоли шаҳарга кўчиб келди. 200 меҳмонхона, замонавий ер ости метроси, автомобиль йўллари, халқаро аэропорт, йирик денгиз бандаргоҳи, университет, технопарки бўлган замонавий, истиқболли шаҳардир. Шэньчжэнликларнинг иш ҳақи ҳам бошқа шаҳардагиларникига қараганда бир неча бор юқори. Шэньчжэн эркин иқтисодий зонаси сўнгги йилларда йирик халқаро туризм марказига ҳам айланди.

Шэньчжэнь иқтисодий зонасида юқори технологиялар асосида ишлаётган ядро энергетика корхонаси, электроника, машинасозлик заводлари, шунингдек, инфратузилма, банк-молия соҳасидаги жами 17,5 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарига киритилган хорижий инвестицияларнинг 85 фоизи хитойликларнинг ўз ҳамюртлари томонидан Гонконгдан келган инвестициялардир. Ҳақиқатдан ҳам Ватанни севиш, унинг равнақи, истиқболи учун курашда хитойликлардан ўрнак олса арзийди.

photo5353034255057398177.jpg

1996 йили бу ерда ишлаб турган корхоналарга қўшимча равишда биотехнология ва фармацевтика, қурилиш ва қурилиш материалларини тайёрлаш, кимё саноати, тиббий асбоб-ускуналар, электроника, компьютер дастурлари билан таъминлаш, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган индустриал парк таъсис этилди. Бундан 30 йил муқаддам кичкина балиқчилар шаҳри бўлган Хитойнинг бугунги бу мегаполиси илдам суръатлар билан ривожланишда давом этмоқда.

Шаньтоу шаҳри Ханьшуй дарёси келиб қуйиладиган жанубий Хитой денгизи соҳилида қад кўтарган. Бу ерда бир давлатдан иккинчисига кетаётган денгиз-океан кемаларига хизмат кўрсатаётган катта бандаргоҳ ишлаб турибди. Шаҳарда машинасозлик заводлари, темирга ишлов берадиган дастгоҳлар ва қишлоқ хўжалик машиналари йиғиб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Бу ерда шунингдек, шакар, консерва, қурилиш материаллари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Маҳаллий аҳоли эса елпиғичлар, қуёш қайтаргичлар, бамбукдан тайёрланадиган турли халқ ҳунармандлиги буюмлари тайёрлаш билан банд. Ўзида қадимги Хитой халқи усталарининг маҳорат сирлари мужассам бўлган буюмлари кишини ҳайратга солади. Денгиз қирғоғидаги шаҳар аҳолиси катта кемаларда балиқчилик билан ҳам шуғулланади.

Шаньтоу эркин иқтисодий зонасида хорижий инвестициялар иштирокида нефть ва кимё корхоналари, бандаргоҳ ва бошқа инфратузилмалар бўйича 3 минг дан ортиқ лойиҳа асосида кийим-кечак, пойафзал ва электроника асбоб ускуналари ишлаб чиқарилмоқда.

Чжухай эркин иқтисодий зонасидаги 4 минг 980 та оғир саноат ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, бандаргоҳлару хизмат кўрсатиш муассасалари, йўл қурилиши ташкилотлари хорижий инвестициялар ҳисобидан фаолият юритади. Ватанпарварлик ҳисси бўйича яна бир тасдиқ. Чжухай эркин иқтисодий зонасига киритилган жами капиталнинг 80 фоизи Гонконг, Макао, Тайвань ва Сингапурда фаолият юритаётган хитойлик тадбиркорлар томонидан киритилган инвестициялардир.

Хитойнинг Чжухай шаҳри авваламбор ўзининг икки йилда бир марта ўтказиладиган “Чжухай-Авиасалони“ билан машҳур. Ўтган йилги “Чжухай – 2018” авиасалони намойишда “J-20” номли сергак радарлар ҳам тута (саза) олмайдиган “кўринмас“ ҳарбий ҳужум истребителлари, учувчисиз парвоз қиладиган дронлар ва радиолокацион тизимлар намойиш этилди.

Авиашоуда экспорт учун мўлжалланган энг сўнгги ҳарбий технологияларни ўзида мужассам этган аэрокосмик аппаратлар, ҳарбий самолётлар, турли стационар тизимлар, шунингдек, биринчи бор кўрикдан ўтаётган ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётларини ўқув жанги машқларида кўриш мумкин.

photo5353034255057398178.jpg

Чжухайдаги ўтган йилги авиашоуда шунингдек, бир қараганда осмонда товушдан ҳам тез учиб кетаётган, сўнгра тик кўтарилиб муаллақ ҳолда қимир этмай қотиб қолган, кейин эса худди узилган барг сингари пастга қараб қулаётган самолётларнинг машқлари намойиш этилди.

Чжухай “Авиашоусида” учувчисиз парвоз қиладиган аппаратлар, энг замонавий артиллерия ва бошқа қуролларни ишлаб чиқаришда ҳам катта ютуқларни қўлга киритаётган шаҳар сифатида ўзини намоён этди.

Сямэнь эркин иқтисодий зонасида 4 минг 150 та корхона хорижий капитал ҳисобидан фаолият юритмоқда, инвестицияларнинг 80 фоизи Тайвандан киритилган. Тайвань қадимдан Хитой Халқ Республикасига қарашли бўлганлиги сабабли уларни ички инвестициялар деса ҳам бўлади.

Сямэнь порти ХIХ асрда чой билан савдо қилувчи энг йирик денгиз порти ҳисобланар эди. Қадимда бу субтропик иқлимда денгиз бўйида катта майдонларда чой плантациялари бўлган. Сўнгги йиллардаги дунёга очиқ бўлиш ва эркин иқтисодий фаолият юритиш сиёсати шаҳар, порт қиёфасини буткул ўзгартириб юборди. Ҳозир Сямэнь Хитойдаги энг чиройли ва замонавий саноат шаҳарларидан биридир. Сямэнда давлат университети ишлаб турибди. Шу ерда бир гапни айтиб ўтишни лозим деб топдим, бугун Хитойда бутун дунё давлатларидаги олий ўқув юртларида тайёрланаётган муҳандисларга қараганда ҳам кўпроқ инженерлар тайёрлаб чиқарилмоқда. Сон ўзгаришлари пировардида албатта сифат ўзгаришларига олиб келади, деган хаёлга борасан, киши.

2017 йили Сямэнда БРИКСнинг IХ саммити бўлиб ўтди. Анжуманга саммит аъзоларидан ташқари Гвинея, Миср, Мексика, Марказий Осиёнинг айрим республикалари, Таиланд давлатларининг раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Шанхай эркин иқтисодий зонаси – Шанхай эркин тажриба-синов савдо зонаси деб ҳам юритилади. У 2013 йилда ташкил топди. Хитойда тақиқланган айрим товарлар ва ўйинларга бу ерда рухсат берилган. Келаётган товарлар божхона кўригидан енгиллаштирилган тартибда ўтади, бож тўланмайди. Компаниялар 10 йилга солиқдан озод қилинган.

Шанхайнинг таркибий қисми ҳисобланган Янги Пудун райони ҳам 1990 йили эркин иқтисодий зона, деб эълон қилинди. Ҳозир бу ерда 5 минг 400 дан зиёд лойиҳа асосида автомобилсозлик, электроника, асбобсозлик, телекоммуникация, юқори технологиялар яратадиган илмий-техник муассасалар, энергетика соҳалари ривожланмоқда.

Пудун янги иқтисодий зонаси хорижий капитални ўзлаштириш бўйича ҳам, Янцзи дарёси воҳаси иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам катта ютуқларни қўлга киритмоқда. Ҳукумат Пудун зонасида ҳали ҳеч қаерда жорий этилмаган махсус иқтисодий, молиявий имтиёз сиёсати муддатини узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат чет элликларга Пудунда ўзларининг молиявий муассасаларини очиш, хизмат кўрсатиш компанияларини инвесторларнинг ўзлари бошқаришига ҳам рухсат бериб қўйган.

Сиз, мухбиримизнинг “Ўзбекистон – Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари” деб номланган туркум мақолаларининг 2-қисми билан танишдингиз. Унинг 1-қисми мазкур ҳаволада.

Мазкур туркумнинг 3-қисмини эртага диққатингизга ҳавола этамиз.

Ирисмат Абдухолиқов, ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари