Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида Бизнес ва ишбилармонлар форуми тузилди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида Бизнес ва ишбилармонлар форуми тузилди. Шу тўғридаги меморандум Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) раҳбарлари томонидан имзоланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилган.

Ўзбекистон – Ҳиндистон Бизнес ва ишбилармонлар форумининг асосий вазифаси икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни бор имкониятлар даражасида амалий жиҳатдан ривожлантириш ва кенгайтиришга кўмаклашишдан иборатдир. Тадбиркорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш орқали ҳамкорликдаги инвестициявий лойиҳалар, экспорт-импорт шартномалари сони ва сифатини ошириш, шунингдек ўзаро технологиялар ва тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда.

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси Аёллар ташкилоти (FICCI Ladies) президенти Харжиндер Каур Талварнинг таъкидлашича, Ўзбекистон – Ҳиндистон Бизнес ва ишбилармонлар форумининг тузилиши сўнгги йиллар мобайнида ўзаро ҳамкорлик истиқболини ўрганиш ва ахборот алмашиш йўлида олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасидир.

photo5326025902972317331.jpg

- Ўзбекистонда бир неча марта бўлиб шунга ишонч ҳосил қилдимки, мамлакатларимизни нафақат умумий маданият, балки бизнес юритишдаги қадриятлар уйғунлиги ҳам боғлаб туради, — дейди Х.Талвар. – Мен тадбиркорлик шериклигининг турли йўналишларида, жумладан савдо, ахборот технологиялари, таълим, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби кўплаб соҳаларда юксак салоҳиятни кўряпман.

Янги ташкилотда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармонлари, компаниялари ва ассоциациялари жалб этиляпти. Форум икки томонлама ташрифлар, кўргазмалар, ишбилармонлар иштирокидаги тадбирларни ташкил этади.

Шунингдек, мувофиқлаштирувчи ва қонунчилик базасини такомиллаштириш, бизнес учун қўшимча енгиллик ва имтиёзлар яратиш бўйича ташаббусларни илгари суради.

Ҳамкорликнинг янгидан ташкил этилган ташкилот доирасидаги мазкур B2B шакли тадбиркорларга бир-бирларини янада яқинроқ билиш, тушуниш, янги имкониятларни очиш, тез, қулай ва самаралари саъй-ҳаракатларни амалга ошириш имконини беради.

Таъкидлаш жоиз, FICCI Ҳиндистондаги ўз атрофида 250 мингдан зиёд компанияни бирлаштирган энг йирик бизнес тузилма ҳисобланади. Жаҳоннинг 8 давлатида, шунингдек мамлакатнинг 12 штатида ташкилот ваколатхоналари мавжуд. Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси иқтисодиётнинг турли тармоқларига оид лойиҳаларни семинар, конференция, тренинглар ўтказиш, малака ошириш дастурларини ҳаётга татбиқ этиш орқали амалга оширишга кўмаклашади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес ва ишбилармонлар форуми тузилди