ЎзА Ўзбек

13.07.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон гилос экспорти бўйича етакчиликни сақлаб қолади

Ўзбекистон гилос экспорти бўйича етакчиликни сақлаб қолади
Уч-тўрт йил ичида гилос етиштириш майдонлари сезиларди кенгайгани, иқлимга мос, сифатли, серҳосил янги навларнинг яратилаётгани, бу неъматга бўлган талабнинг хорижий давлатларда ҳам ортаётгани натижасида юртимизда гилос экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ўсди.

Ўзбекистон бу гилос экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда аввал хабар берган эдик.

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича координатор вакили Дилшод Муллабоев Хитой Божхона бош бошқармаси ва карантин органлари ходимлари билан экспорт якуни ва истиқболли режалар ҳақида музокаралар ўтказди.

aa8e5e74-2089-4786-ac40-c241c7f4f08a.jpgХитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, 4 июн куни Ўзбекистондаги “BigAgrologistics” компанияси томонидан гилос экспортининг биринчи қисми Хитой халқ Республикасига етказилиб берилган. Хитой Халқ Республикаси назоратчилари экспорт қилинган гилосни 40 турдаги лабаратория текширувлардан ўтказиш учун намуна олган.

Музокаралар жараёнида ушбу лаборатория жавоблари маълум қилинди. Гилосни экспортга тайёрлаш жараёнидаги ҳар бир босқич баённомадаги келишувларга асосан тўлиқ бажарилганлиги ижобий деб баҳоланди ва бу ҳолат махсус сертификат билан тақдирланди.

Музокаралар жараёнида бошқа турдаги ҳўл меваларни ҳам Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, гилос экспортига қисман ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилди. Жумладан, экспорт қилишдан аввал метилбромид гази билан фумигациялаш жараёнини ўзгартириш. Метилбромида гази билан фумигацияланган гилос бандлари тезроқ қорайиши ва сифатни тез кунларда ўз ҳолатидан ўзгариб бориши сабабли уни совуқда қайта ишлаш, яъни 15 кун давомида совуқ хоналарда обработкалаш таклифи маъқулланди. Бу каби чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг органик-биологик тоза маҳсулотлари ҳеч қандай кимёвий моддаларсиз истеъмолчига яхши етиб бориши таъминланади. Бунинг учун мутахассислар совуқ қайта ишлаш жараёнини бўйича тажриба орттиришиши кўзда тутилган.

Гилос ҳўл меваларнинг қийин турдаги экспорти бўлиб, унинг жаҳон бозорига кириб боришида баённомадаги талабларни босқичма-босқич амалга ошириш Ўзбекистон учун анча катта тажриба бўлди.

– Йилдан йилга АҚШ гилоси қимматга тушиб бормоқда ҳамда маҳсулотнинг совуқ хоналарда кўп туриб қолаётганлиги турли йўқотишларни келтириб чиқармоқда, – дейди дея интервю берган эди гилос бўйича йирик импортёр жаноб Жаонинг Хитой Халқ Республикаси матбуоти вакилларига. – Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича 4 ўринда тураркан ва уларнинг биологик гилосини кейинги йил импорт қилиш учун шу мамлакатга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ва импорт қилишга тайёрлигимизни айтиб ўтаман.

Дилшод Муллабаев эса ХХР Божхона бош бошқармаси матбуотига берган интервьюсида ҳамкорликнинг илк қадамлари натижасида мана шундай келишувларга эришилганлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасида экспорт жараёнидаги ҳамма босқичлар муваффақиятли ўтганлигидан мамнунлигини таъкидлади. У ХХРга гилос экспорти жараёни деярли 2 йил давом этган бўлса, шу вақт мобайнида гилоснинг экилиш услуби анча ўзгарганини айтиб ўтди. Гилосни бошқа ўсимликлардан узоқ тутиш, ҳар бир дарахтнинг оралиқ масофасини 3 метрдан кам бўлмаслиги, томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, турли ҳашаротлардан сақлаш учун янгича феромон тузоқларни киритиш каби тажрибалар гилоснинг сифатини бир неча поғонага оширганини ҳам қўшимча қилди.

Келгуси мавсумда Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига тахминан 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йил гилос экспорти жараёнида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиаюклар бўлими юклаш жараёни ва тезкор расмийлаштиришда ўз ҳиссасини қўшди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
5 851