Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг олтин экспорт қилган
Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотди.
Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 % ни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп.
Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 % ни ташкил этоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.
Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.