Ўзбекистон 2017 йилда қанча енгил автомашина экспорт қилган?
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик, “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик, “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси У.Салимов ва бошқалар мамалакатимизда автомобилсозликни ривожлантириш, мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Матбуот анжуманида айтилишича, ўтган йил “GM Uzbekistan” АЖда 140 минг 247 дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, 2016 йил билан таққослаганда ўсиш ҳажми 59 фоизни ташкил этган. Самарқанд автомобиль заводида эса ўтган йилда 3 минг 600 дона юк автомобили ва автобуслар ишлаб чиқарилган. Ўсиш ҳажми 5,5 фоизни ташкил этган. “JV MAN Auto Uzbekistan” қўшма корхонасида эса 1 минг 200 дона юк автомобили ва автобуслар ишлаб чиқарилди.
Юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ички эҳтиёждан ташқари хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
– 2017 йили 26 минг 800 енгил автомашинани экспорт қилдик, – дейди “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари А.Мусаев. – Автомашиналарнинг асосий қисми Россияга етказиб берилмоқда. Бу мамлакатда «Ravon Nexia R3» энг оммабоп ва харидоргир автомашиналар сирасига киради.