Ҳиндистондан Ўзбекистонга пахта, буғдой, помидор, картошка, ерёнғоқ, ловия ва сабзавотлар каби энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича уруғчилик соҳасидаги янги инновациялар олиб кирилади, бу йўналишдаги тижоратлаштириш ишлари ҳам биргаликда амалга оширилади.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йилнинг 18 январидаги Ҳиндистонга амалий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жумладан, Ҳиндистоннинг Гандинагаре шаҳрида бўлиб ўтган “Жўшқин Гужарат” IX халқаро инвестиция саммитида сармоядорларни Ўзбекистонга жалб қилиш, турли соҳаларда истиқболи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича давлат раҳбаримизнинг илгари сурган қатор таклиф ва ташаббуслари ўлароқ Ўзбекистон ҳукумати делегацияси аъзолари мезбонлар билан илғор технологиялар ва билимлар алмашишга доир келишувларга эришдилар.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда Гужарат штатига чегарадош бўлган Махараштра штатидаги гибрид ва генетик модификацияланган (ГМ) уруғларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи Nath Bio-Gens, Ltd компанияси билан Андижонда ўзбек-ҳинд қўшма уруғчилик кластерини ташкил этишга келишдилар. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкомол Ходжаев ҳамда Nath Bio-Gens, Ltd компанияси раҳбари Сатиш Кахливаз имзолаган ҳужжатга асосан, Ўзбекистонда уруғ етиштириш учун ер майдони ажратилиб, давлат-хусусий шерикчилик асосида уруғчилик кластери ўз фаолиятини бошлайди. Бунда уруғларни кўпайтириш ва тайёрлаш учун ҳиндистонлик мутахассисларга маҳаллий экин навларининг муртак плазмалари ва юртимизда яратилган экин навлари билан ишлаш имконияти берилади.

Nath Bio-Gens компанияси уруғ етиштиришдан то уларни сотишгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олувчи замонавий тизимни яратиш учун тўғридан-тўғри инвестициялар киритади, шунингдек уруғларни янги навларини тақдим этади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида уруғларни тижоратлаштириш механизмлари бўйича амалий маслаҳатлари билан соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Яқин кунларда ҳинд мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, уруғчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, баҳо берадилар, ҳамкорликка доир масалалар эса янада батафсил муҳокама этилади.

Шу билан бир қаторда янги тузилажак кластер доирасида фермерларимиз учун муҳим ва фойдали бўлган ҳар қандай инновацияларни киритиш орқали қишлоқ хўжалигининг рентабеллигини ошириш, маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга эришиш кўзда тутилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек-ҳинд уруғчилик кластери тузилади