ЎзА Ўзбек

08.06.2019 15:32 Чоп этиш версияси

Замонавий тўлов тизимларини ташкил этиш бўйича Openway group компанияси билан ҳамкорлик қилинади

Замонавий тўлов тизимларини ташкил этиш бўйича Openway group компанияси билан ҳамкорлик қилинади

2019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон республикаси Марказий банкида Openway group компанияси вакиллари учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Миллий банклараро процессинг маркази ва HUMO тўлов тизими базасида халқаро ҳисоб-китоблар бўйича “тўлов свитчи“ни барпо этиш, шунингдек замонавий тўлов тизимларини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибалардан фойдаланишда Openway group компанияси билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар маҳаллий ва халқаро тўлов тизимларининг самарали ҳамкорлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар ва тажрибаларни бирлаштиришга келишиб олдилар.

ЎзА
2 863