Президентимиз раҳнамолигида темир йўл тармоғини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар йўловчи ва юк ташишнинг энг замонавий талаблар даражасида ташкил этилишига хизмат қилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида темир йўл тармоғини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар йўловчи ва юк ташишнинг энг замонавий талаблар даражасида ташкил этилишига хизмат қилмоқда. Бу борада темир йўл паркини энг замонавий локомотивлар ва ҳар томонлама қулай вагонлар билан янгилаш муҳим ўрин тутмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидаги мавжуд локомотивларнинг эллик фоиздан ортиғи янгиланди. Электрлаштирилган пўлат излар тармоғининг кенгайиши локомотивлар паркини қатор афзалликларга эга электровозлар билан тўлдириш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 4 мартдаги Хитой Халқ Республикаси Эксимбанки иштирокида “Локомотивлар паркини янгилаш. 11 юк электровозини харид қилиш. 2-босқич” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ Хитойда ишлаб чиқарилган ўн бир дона “O'z-ELR” электровозининг мамлакатимизга келтирилиши замонавий темир йўл тармоғини барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг яна бир ифодасига айланди.

Электровозлар Хитойнинг CNTIC консорциуми – Далянь электровозсозлик заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу компания локомотивлар паркини янгилашда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан бир неча йилдан бери яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Электровозларни лойиҳалаштиришда улардан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнида қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Локомотив қисмларининг жойлашуви, дизайни, тормоз ва микропроцессорли бошқариш тизимини ишлаб чиқишда хитойлик мутахассислар билан бирга темирйўлчиларимиз ҳам иштирок этган.

– Янги электровозлар оғир юкларни тоғ шароитида ташишга мослаштирилган бўлиб, шу турдаги бошқа локомотивларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Нусратилло Абдуллаев. – Жумладан, замонавий тормозланиш тизимлари ва комплекс хавфсизлик қурилмалари ўрнатилгани боис электр энергияси сарфи 5-8 фоизга камаяди. Экологик хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган локомотив «Toshiba» (Япония) компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза асинхрон электр двигателлари, носозликларни таҳлил қиладиган микропроцессор тизими билан жиҳозланган. Сарфланадиган материаллар ресурси замонавий материаллар қўлланиши ҳисобидан 15 фоизга кўпайган, электровознинг ҳаво резервуари ҳар қандай иқлим шароитида ундан ишончли фойдаланишга хизмат қилади.

Электровознинг қуввати 7200 кВтга тенг бўлиб, конструкцион тезлиги соатига 120 километрни ташкил этади. Янги локомотивларда қўлланилган замонавий технологиялар электр энергиясини тежаш баробарида тепловозларда ишлатилаётган ёнилғи сарфи 2-2,5 марта камайишига олиб келади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан харид қилинган янги “O'z-ELR” электровозлари юк ташиш ҳажмини янада кўпайтириш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий, камхарж локомотивлар