ЎзА Ўзбек

09.07.2019 15:22 Чоп этиш версияси

“Юбилей” - юқори фоизли омонат!

“Юбилей” - юқори фоизли омонат!

Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” ташкил қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан янги – “Юбилей” омонатини жорий қилди.

Миллий валютадаги муддатли мазкур омонатга маблағлар 2019 йилнинг 2 августигача (2 август кирмаган ҳолда), 25 ойга қабул қилинади.

Омонатга маблағлар қабул қилишнинг энг кам миқдори чекланмаган. Омонатнинг юқори миқдори – 25 000 000 сўм.

Омонатчининг дастлабки омонат суммаси устига қўшимча маблағ қабул қилинмайди. Жойлаштирилган омонат муддатидан олдин қайтариб олинганда шартнома шартлари бузилган ҳисобланади.

“Юбилей” омонатига маблағлар нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пул маблағлари, жумладан, омонатчининг банк пластик картасидаги маблағлари ҳисобидан қабул қилинади.

Омонатга йиллик 22 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилади. Ҳисобланган фоиз тўловлар ҳар ойда амалга оширилади.

Яна бир жиҳати шуки, ушбу омонатга маблағ жойлаштирган мижозларга банк пластик карточкаси бепул тақдим этилади. Шунингдек, “Депозит банкинг” мобил дастуридан бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Банк тизимида омонатларнинг сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи ҳимояси қатъий назоратга олинган. Омонатга қўйилган маблағлар фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланган.

Биз юқори даромад кўришингиз учун имконият яратамиз.

“Қишлоқ қурилиш банк” - фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун:

Телефонлар: (+99878) 150-72-58, 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz

ЎзА
1 785