Бу ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш учун фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириб, уларни расмийлаштиришнинг қонунда белгиланган тартибига риоя этилиши назорат қилиб келади.

Бундан ташқари, ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тақдим этилган пенсиялар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширади.

Аммо айрим фуқароларимиз томонидан ноқонуний тарзда тўлиқ пенсия тайинланишига эришиш мақсадида ҳужжатларни сохталаштириш, қонунчилик талабларига бўйсунмасдан, юқори турувчи органга мурожаат қилиш орқали масаласини ҳал қилишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Сирдарё вилояти Ховос туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Б. жамғарманинг ижро этувчи аппаратига турмуш ўртоғи Х.Х.га пенсия тайинланишда айрим иш ҳақлари жамғарма ходимлари томонидан асоссиз равишда ҳисобга олинмагани юзасидан мурожаат қилган.

Мурожаат кўриб чиқилиши жараёнида иш ҳақи ва солиқ органига топширилган ҳисобот маълумотлар бир-бирига мос эмаслиги, шунингдек, суғурта бадаллари белгиланган миқдордан кам ҳисоблангани аниқланиб, пенсия тайинлаш учун топширилган нотўғри ҳужжатлар белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори турувчи орган орқали ноқонуний тарзда пенсияни тайинлашга уриниш ҳолатлари учраб турибди